Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Май, 2025   |   19 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:27
Қуёш
05:03
Пешин
12:24
Аср
17:26
Шом
19:40
Хуфтон
21:10
Bismillah
17 Май, 2025, 19 Зулқаъда, 1446

Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги фазилати

16.05.2020   4510   2 min.
Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги фазилати

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунида бошқа кунларидан кўра кўпроқ ибодат қилар, у кунларни этикоф билан ўтказар ва қадр кечасини ушбу кечалардан қидирар эдилар[1].

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз саҳиҳларида Оиша онамиз розиёллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам, Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса, аҳлларини уйғотар, тунларини тирилтирар ва белларини маҳкам боғлар эдилар”[2]

Ҳадиси шарифдаги Оиша онамизнинг: “Белларини маҳкам боғлар эдилар”,  дегани Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатга одатдагидан кўпроқ жидду-жаҳд  қилиб ҳаракат қилганларидан киноя. Баъзилар бу аёлларидан четлашганлари, яқинлик қилмаганларидан киноя дейдилар.

“Тунларини тирилтирар эди” деганлари эса, намоз ва бошқа ибодатлар билан туннинг барчасини бедор ўтказар эдилар деган маънода. Оиша онамиз розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинган бошқа ҳадисда: “ Мен Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни Рамазон ойидан бошқа бирор пайтда бир кечада Қуръони каримнинг барчасини ўқиганларини ҳам, туннинг ҳаммасини то тонггача бедор бўлганларини ҳам, бир ой аввалидан охиригача тўлиқ рўза тутганларини ҳам билмайман”[3] деганлар.

“Аҳлларини уйғотар эди” деганлари эса, аёлларини намозга уйғотар эди деган маънода. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан маълумки, У зот аҳлларини бошқа кунларда ҳам ибодатга уйғотар эдилар. Витр ўқимоқчи бўлсалар Оиша онамизни уйғотганлари каби.[4] Аммо Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли оилаларини Рамазон ойининг охирги ўн кунида уйғотишлари йилнинг бошқа кунларига нисбатан кўпроқ бўлар эди.  

 

 

Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме  масжиди имом хатиби,

Тошкент Ислом институти ўқитувчиси

А. Собиров

 

[1] Имом Муслим Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган(1175)

[2] Имом Бухорий ривояти(1913)

[3] Имом Насаий ривояти(1641)

[4] Имом Бухорий ривояти(952)

 

Рамазон-2020
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

14.05.2025   8841   1 min.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

“Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида 2024 йилги ҳожилар иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.

Мавсум бошидан ҳозирга қадар ўтказилган 88 минг 273 та тадбир доирасида 539 956 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри, шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилмоқда.

Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилмоқда. Ушбу хайрли ишларга диний соҳа вакиллари билан бир қаторда 11 мингдан зиёд ҳожилар жалб этилган бўлиб, улар маҳаллаларда амалий ишларда кўнгилли равишда иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
МАҚОЛА