Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Ноябр, 2026   |   20 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:04
Қуёш
07:23
Пешин
12:17
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:15
Bismillah
30 Ноябр, 2026, 20 Жумадул сони, 1448

19.09.2023   1626   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маккадаги соат минораси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

30.11.2026   4301   1 min.
Маккадаги соат минораси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабарига кўра, Макка шаҳри ва муқаддас қадамжолар бўйича Қироллик комиссияси дунёдаги энг баланд музей биноси ва дунёдаги энг баланд очиқ томоша майдончаси жойлашган Макка соат минораси учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган иккита сертификатни қўлга киритди.

Соат минорасидаги музей ердан 426,875 метр баландликда, очиқ кузатув майдони эса 560,875 метр баландликда жойлашган. Майдончадан Масжид ал-Ҳаром ва атрофдаги шаҳарнинг панорамали кўриниши очилади. Музей 2019 йил май ойида ташриф буюрувчилар учун очилган ва миноранинг тўртта юқори қаватини эгаллайди. Кўргазма астрономия, хронометрия ва Макка тарихи, шунингдек, соатлар асосидаги муҳандислик ечимларига бағишланган. Ташриф буюрувчилар астрономик асбоблар қандай ривожлангани ва улар ёрдамида исломий тақвимда ойнинг бошланишини белгилайдиган ярим ойни қандай кузатишлари ҳақида билиб олишлари мумкин, деб хабар бермоқда “Исламская столица” интернет-ресурси.

Гиннеснинг рекордлар китоби музейнинг ер сатҳидан баландлигини миллиметргача аниқликда ўлчайди. 601 метрлик минора қурилиши 2012 йилда якунланган. У Масжид ал-Ҳаром ёнида жойлашган етти минорали Абраж ал-Байт мажмуасининг бир қисмидир. Мажмуа Saudi Binladin Group компанияси томонидан қурилган. Соат тепасида 71 метрли шпиль жойлашган.

Минорага диаметри 43 метр бўлган тўртта бир хил циферблат ўрнатилган бўлиб, бу Лондоннинг Елизавета минорасидаги циферблатлардан тахминан олти баравар катта. 2011 йил 28 ноябрда "Гиннеснинг рекордлар китоби" ушбу соат циферблатини рекорд деб тан олди.

Музей ва кузатув майдончаси туфайли минора камида беш марта Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг унвонлари орасида дунёдаги энг баланд соат минораси, энг катта циферблат ва энг баланд циферблат бор.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

Дунё янгиликлари