frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Рамазон бу

26.04.2020   8197   1 min.
Рамазон бу

Ойлар сарвари бўлган, 
Рамазон бу, Рамазон. 
Қалблар гавҳари бўлган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Гўзал моҳитобондур, 
Бир ойгина меҳмондур. 
Покланишга имкондур, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Аввали раҳмат эрур, 
Мағфиратга юз бурур. 
Дўзахдан нажот берур, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Чин банда қадрин билар, 
Силайи раҳм қилар, 
Саховатдан нур илар, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Қилиб иймон шукрини, 
Ҳақ дин — Ислом фикрини. 
Қўймас тилдан зикрини, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Кўнгилларни эритган, 
Каломларни дур этган. 
Чеҳраларни нур этган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Дуоларни айлаб сой, 
Иймонга бўламиз бой. 
Қуръон нозил бўлган ой - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ҳақ ризоси кўчида, 
Тоат кундуз-кечида. 
Қадр бордир ичида - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Рўзамиздур қаноат, 
Мўъжизаю, синоат. 
Рабб олдида шафоат, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ғаниматдур ҳар дами, 
Ихлослилар байрами. 
Аллоҳнинг кенг карами, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ойлар сарвари бўлган, 
Рамазон бу, Рамазон. 
Қалблар гавҳари бўлган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Бобур БОБОМУРОД,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

 

Рамазон-2020
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сурхондарёда маърифат тарғиботчилари муносиб тақдирланди

21.09.2026   51898   1 min.
Сурхондарёда маърифат тарғиботчилари муносиб тақдирланди

«Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан диний-маърифий нашрлар тарғиботига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Сурхондарё вилояти диний соҳа ходимларини рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирда «Ҳидоят», «Мўминалар» журналлари ва «Ислом нури» газетасининг 2026 йилги обуна мавсумида фаоллик ва фидойилик кўрсатган бир гуруҳ соҳа вакиллари эътироф этилиб, уларга нашриётнинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Surxonmuslim.uz

Сурхондарёда маърифат тарғиботчилари муносиб тақдирланди Сурхондарёда маърифат тарғиботчилари муносиб тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари