Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Гўзал моҳитобондур,
Бир ойгина меҳмондур.
Покланишга имкондур,
Рамазон бу, Рамазон!
Аввали раҳмат эрур,
Мағфиратга юз бурур.
Дўзахдан нажот берур,
Рамазон бу, Рамазон!
Чин банда қадрин билар,
Силайи раҳм қилар,
Саховатдан нур илар,
Рамазон бу, Рамазон!
Қилиб иймон шукрини,
Ҳақ дин — Ислом фикрини.
Қўймас тилдан зикрини,
Рамазон бу, Рамазон!
Кўнгилларни эритган,
Каломларни дур этган.
Чеҳраларни нур этган -
Рамазон бу, Рамазон!
Дуоларни айлаб сой,
Иймонга бўламиз бой.
Қуръон нозил бўлган ой -
Рамазон бу, Рамазон!
Ҳақ ризоси кўчида,
Тоат кундуз-кечида.
Қадр бордир ичида -
Рамазон бу, Рамазон!
Рўзамиздур қаноат,
Мўъжизаю, синоат.
Рабб олдида шафоат,
Рамазон бу, Рамазон!
Ғаниматдур ҳар дами,
Ихлослилар байрами.
Аллоҳнинг кенг карами,
Рамазон бу, Рамазон!
Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
00:00 Анонс
01:24 Президентимиз Андижон вилоятида бўлди
01:58 Мавъизалар таъсирчанлигини ошириш, ёшлар эътиқодини мустаҳкамлаш ва аҳоли билан манзилли ишлаш – Андижондаги йиғилиш тафсилотлари
03:18 Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар
04:08 “The Diplomatic Insight”: Мустақил Ўзбекистоннинг ютуқлари халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда
04:59 Малайзияда хайрия соҳасида илғор тажрибалар ўрганилмоқда
06:00 Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан
06:49 Наманганлик имом-хатиблар Ислом цивилизацияси марказини очиқ илмий платформа сифатида эътироф этишди
07:37 Бир эзгу қадам — юзлаб қалбларга умид
08:00 Битирувчи ёшлар билан учрашув
08:42 Интеллектуал ўйин — заковат ва илм байрами
09:33 «Мафкуравий хатарларга қарши курашда отинойиларнинг ўрни ҳамда масъулияти» мавзусида сайёр семинар ташкил этилди.
#yangiliklar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бошловчи: Неъмат Мусаев
Муҳаррир: Абдулатиф Абдуллаев
Оператор: Дилшоджон Маҳкамов