Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Октябр, 2026   |   3 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:15
Қуёш
06:33
Пешин
12:09
Аср
16:00
Шом
17:48
Хуфтон
19:03
Bismillah
14 Октябр, 2026, 3 Жумадул аввал, 1448

Рамазон бу

26.04.2020   8588   1 min.
Рамазон бу

Ойлар сарвари бўлган, 
Рамазон бу, Рамазон. 
Қалблар гавҳари бўлган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Гўзал моҳитобондур, 
Бир ойгина меҳмондур. 
Покланишга имкондур, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Аввали раҳмат эрур, 
Мағфиратга юз бурур. 
Дўзахдан нажот берур, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Чин банда қадрин билар, 
Силайи раҳм қилар, 
Саховатдан нур илар, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Қилиб иймон шукрини, 
Ҳақ дин — Ислом фикрини. 
Қўймас тилдан зикрини, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Кўнгилларни эритган, 
Каломларни дур этган. 
Чеҳраларни нур этган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Дуоларни айлаб сой, 
Иймонга бўламиз бой. 
Қуръон нозил бўлган ой - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ҳақ ризоси кўчида, 
Тоат кундуз-кечида. 
Қадр бордир ичида - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Рўзамиздур қаноат, 
Мўъжизаю, синоат. 
Рабб олдида шафоат, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ғаниматдур ҳар дами, 
Ихлослилар байрами. 
Аллоҳнинг кенг карами, 
Рамазон бу, Рамазон! 

Ойлар сарвари бўлган, 
Рамазон бу, Рамазон. 
Қалблар гавҳари бўлган - 
Рамазон бу, Рамазон! 

Бобур БОБОМУРОД,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

 

Рамазон-2020
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар иштирокида навбатдаги йиғилиш ўтказилди

25.09.2026   78251   1 min.
Имом-хатиблар иштирокида навбатдаги йиғилиш ўтказилди

Бугун, Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов раислигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг мажлислар залида вилоятдаги имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторович иштирок этди. Унда 2026 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда имомлик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, ўз устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий соҳадаги эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарур экани алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, имомлар ҳудудлардаги МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ҳожилар билан биргаликда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш, оилаларни тинч-тотув яшаши, фарзандларни бевақт тирик етим бўлмаслиги учун ажримларнинг олдини олиш, кексаларни ҳурмат қилиш, қўшничилик одобларига риоя қилиш, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун барча бирдек масъуллиги кабиларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари