Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2025   |   10 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:57
Bismillah
08 Май, 2025, 10 Зулқаъда, 1446

6 тилда Қуръон ўргатадиган дастур ишга тушади

31.01.2024   1687   1 min.
6 тилда Қуръон ўргатадиган дастур ишга тушади

Ҳарамайн номини олган ташаббус Қуръон таълимотини глобал миқёсда ривожлантиришни мақсад қилган. Маълумотларга кўра, дастур Муқаддас Китобни ўргатиш учун энг сўнгги технологиялардан фойдаланади. 

Шунингдек, курсда қатнашганлар қироатларини тўғрилаши, тажвидни пухта эгаллаши ва Қуръон ёд олиши мумкин бўлади. Курслар Миқрот ал-Ҳарамайн иловаси орқали олтита тилда, яъни араб, инглиз, урду, индонез, малай ва ҳауса тилларида тақдим этилади.

Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга Қуръон тиловатининг ўнта қироати бўйича мутахассислар томонидан сертификатлар ҳамда ёд ва қироат учун рухсатномалар берилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

 

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

1 кунда 100 марта истиғфор

07.05.2025   1187   1 min.
1 кунда 100 марта истиғфор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, мен бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман", дедилар (Имом Муслим ривояти).