Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Январ, 2026   |   9 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:38
Пешин
12:41
Аср
15:53
Шом
17:38
Хуфтон
18:53
Bismillah
28 Январ, 2026, 9 Шаъбон, 1447

2020 йил учун закот нисоби эълон қилинди

14.04.2020   17077   2 min.
2020 йил учун закот нисоби эълон қилинди

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг

 2020 йилги закот миқдори бўйича

ҚАРОРИ

Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш мумкин бўлмай қолди.

Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож бўлган қисмини қўллаб-қувватлашнинг зарурати туғилди ва айни пайтда бу ажр-савоби кўп бўлган амалдир. Мана шундай вазиятда моли нисобга етган бой-бадавлат кишилар молларининг закотини ҳам ҳақдорларга беришлари айни савобли амаллар сирасига киради.

Мазкурларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати закот нисобини Шаъбон ойида чиқаришга қарор қилди. Зеро, Шаъбон ойи ҳам фазилатли ойлардан биридир. Қолаверса, ҳозирги синовли даврда закот бериш муҳтожларга янада манфаатли бўлиб, закотнинг савобини бир неча баробар кўпайишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 1 грамм тиллонинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 000 (икки юз эллик минг) сўм эканини эътиборга олиб, милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун ЗАКОТ нисобини (85 г. тиллодан) 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлади.

Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир.

Аллоҳ таоло бойларнинг ҳимматига барака, фақирларга қаноат ато айлаб, Ўзининг раҳмати ила бошимиздаги бу иллатни тез орада даф қилсин. Омин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

13 апрель 2020 милодий сана  19 Шаъбон 1441 ҳижрий сана

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

28.01.2026   2626   1 min.
Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Самарқанд вилоятида имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида волейбол, шахмат-шашка ҳамда стол тенниси бўйича вилоят босқичи мусобақалари ўтказилди.


Тадбирда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосарлари Хайрулло домла Саттаров, Нурсултонхон домла Абдуманнонов, вилоят ҳокими ўринбосари Б. Каримов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Қизғин, бироқ ўзаро ҳурмат ва ахлоқ қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтган баҳслар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар қуйидагича аниқланди:


Волейбол бўйича:
1-ўрин — Каттақўрғон тумани жамоаси
2-ўрин — Пайариқ тумани жамоаси
3-ўрин — Булунғур тумани жамоаси


Шахмат бўйича:
1-ўрин — Дониев Қулмурод (Пахтачи тумани “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди имом-ноиби)
2-ўрин — Элмуродов Музроб (Нарпай тумани “Хўжа Қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби)
3-ўрин — Махматоиров Баҳрулло (Ургут тумани “Ҳожи Ўринбой” жоме масжиди имом-хатиби)


Стол тенниси бўйича:
1-ўрин — Матлабов Муҳаммад Бобур (Ургут тумани “Испанза” жоме масжиди имом-ноиби)
2-ўрин — Аброров Жаҳонгирхон (Самарқанд шаҳар “Хўжа Сафойи Валий” жоме масжиди имом-ноиби)
3-ўрин — Ходихонов Камолиддин (Қўшработ тумани “Неъматулла хўжа” жоме масжиди имом-хатиби)


Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Ушбу тадбир диний ходимлар ўртасида нафақат жисмоний бақувватликни, балки сабр, интизом, биродарлик ва ўзаро ҳурмат каби исломий фазилатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Sammuslim.uz

 

Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд имомлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари