Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Ноябр, 2026   |   19 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:03
Қуёш
07:22
Пешин
12:16
Аср
15:14
Шом
16:58
Хуфтон
18:15
Bismillah
29 Ноябр, 2026, 19 Жумадул сони, 1448

13.09.2023   988   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Илмга бағишланган умр

28.11.2026   6078   1 min.
Илмга бағишланган умр

Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида таниқли шарқшунос олим Зоҳиджон Исломовнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган "Илмга бахшида умр" номли анжуман бўлиб ўтди. Унда илм-маърифат аҳли, устоз ва шогирдлар, ҳамкасб ва дўстлар бир даврада жамланди.

Анжуманни табрик сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси, академия ректори Музаффар Камилов очиб берди.

Ўз сўзида Зоҳиджон Исломовнинг ҳаётий тажрибаси ва илм йўлидаги ибрати барчамиз учун катта мактаб эканлигини, юртимизда манбашунослик ва матншунослик мактаби ривожига беқиёс ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Нурислом Тухлиевлар устоз ҳаётини ўзига хос ибрат мактаби сифатида эътироф этиб, унинг илм ва маърифат йўлидаги хизматларига юксак баҳо бердилар, сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва янги ижодий ютуқлар тиладилар.

Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси витсе-президенти Баҳром Абдуҳалимов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермуҳаммедов, Ориэнтал университети ректори Нозим Маматахунов ва "Янги аср" университети проректори Қобилжон Зоҳидов сўзга чиқиб, Зоҳиджон Исломов билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашдилар, унинг устозлик фазилатлари, камтарлиги ва фидокорона меҳнатини алоҳида таъкидладилар.

Анжуман якунида Зоҳиджон Исломов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига самимий миннатдорлик билдирди.

 

Илмга бағишланган умр Илмга бағишланган умр
Ўзбекистон янгиликлари