Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Июл, 2025   |   24 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:27
Қуёш
05:06
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:56
Хуфтон
21:27
Bismillah
19 Июл, 2025, 24 Муҳаррам, 1447

Хорижга ноқонуний ишга юбормоқчи бўлган хусусий бандлик агентлиги ходимлари ушланди

31.01.2020   4142   1 min.
Хорижга ноқонуний ишга юбормоқчи бўлган хусусий бандлик агентлиги ходимлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир давомида Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилиб, 5 кишидан жами 35 минг доллар олмоқчи бўлган хусусий бандлик агентлиги вакиллари ушланди.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «O. xususiy bandlik agentligi» МЧЖ ходимлари М.И., Т.А. ва фуқаро И.Х. фуқаро Л.К. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, 4 нафар ўғиллари ва 1 нафар жиянини ноқонуний равишда, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирмасдан Корея Республикасига ишга юбориш эвазига ҳар бири учун 7 000 АҚШ долларидан жами 35 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 17 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га берган маълумотда.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида «A.visa» МЧЖ раҳбари Ш.А. юқорида номлари келтирилган 5 кишини ноқонуний равишда Корея Республикасига ишга юбориш эвазига бўнак сифатида 2 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви

14.07.2025   5720   2 min.
Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви

Шу йил 12 июль бош имом-хатиб Мусохон домла Аббосиддинов раислигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигида ҳудуддаги имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хотамов Жамшид иштирок этди.
 

Йиғилишда 2025 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар муҳокама этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.


Йиғилишда имомлик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, ўз устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий соҳадаги эҳтиёжларини таъминлаш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарур экани алоҳида қайд этилди.


Шунингдек, имомлар ҳудудлардаги маҳаллалар билан мунтазам алоқада бўлиб, ҳожилар билан бирга ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш, оилаларни тинч-тотув яшаши, фарзандларни бевақт тирик етим бўлмаслиги учун ажримларнинг олдини олиш, кексаларни ҳурмат қилиш, қўшничилик одобларига риоя қилиш, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун барча бирдек масъуллиги кабиларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Норин тумани бош имом-хатиби ва “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Камолиддин домла Ҳамроқулов вазифасидан озод этилиб, тумандаги “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом-ноиби лавозимига ўтказилди. Норин тумани бош имом-хатиби ва “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом-хатиби лавозимига Зикрулло домла Умурзоқов тайинланди.


Шунингдек, Уйчи туманидаги “Худойберди эшон” жоме масжиди имом-хатиби Олимхон домла Исақов, Тўрақўрғон туманидаги “Исфаҳон” жоме масжиди имом-хатиби Муҳибулло домла Худойбердиев ва Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” жоме масжиди имом-хатиби Акмалхон домла Саппановларга туман бош имом-хатиби лавозими юклатилди.


Йиғилиш якунида Наманган вилоятида узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, бугунги кунда нафақа ёшига етган бир гуруҳ имом-хатиб ва имом-ноибларга вакиллик томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

 

Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви Наманганда имомлар йиғилиши: фаолият таҳлили, келгуси режалар ва кадрлар алмашинуви
Ўзбекистон янгиликлари