Тошкeнт шаҳридаги шинам, файзли масжидлардан бири “Аҳмаджон қори” жомe масжиди яқинда таъмирдан чиқади.
Мазкур масжид 1991 йилда қуриб битказилган бўлиб 800 та намозхонга мўлжалланган эди.
2018 йилдан масжиднинг қўшимча қисми қурилиши бошланди ва шу билан бирга eртўла қисми ҳам қурилди.
Яқинда қурилиш ишлари якунига eтиб пардозлаш ишлари бошланди. Бугунги кунда “Аҳмаджон қори” масжидида 2000 га яқин киши намоз ўқимоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
Расмлар муаллифи Шаҳзод Шомансур
Сайёр йиғилиш
Икки ҳожи суҳбатидан:
– Ассалому алайкум, саломатмисиз?
– Ваалайкум ассалом, раҳмат, алҳамдуллилаҳ.
– Йўл бўлсин!
– Бугун «Ҳилол» масжидида сайёр йиғилиш ўтказиларкан. Зайниддин домла келарканлар.
– Шошманг, мен бехабар қолибман.
– Юраверинг....
* * *
Бугун Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчиликларида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, шаҳар бош имом-хатиби, имомлар, отинойилар, «Ҳаж 2025» ҳожилари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирдан сўнг шаҳардаги маҳаллаларга чиқилиб, оилалар ўрганилди. Ажрим ёқасида турган ёшлар яраштирилди, спиртли ичимликка ружу қўйган кишилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларга йўл-йўриқлар кўрсатилди, тавсиялар берилди.
Шаҳардаги масжидлар имом-хатиблари ҳам тадбирда фаол қатнашдилар.
Шундан сўнг яна «Ҳилол» масжидига қайтилиб, амалга оширилган ишлар кўриб чиқилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.
Хайрли дуолар билан сайёр йиғилиш ниҳоясига етди.
* * *
– Йиғилиш жуда самарали бўлди. Кўплаб оилаларга кирилиб, ҳол сўралгани кўнгилдагидек иш бўлди-да.
– Шундай хайрли ишлар бошида турган азиз инсонлар барака топишсин...
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати