Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Август, 2025   |   5 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:45
Пешин
12:29
Аср
17:06
Шом
19:06
Хуфтон
20:23
Bismillah
28 Август, 2025, 5 Рабиъул аввал, 1447

Равил Гайнутдин: мусулмон жамоалар сони икки мингдан ошди

26.09.2019   3859   1 min.
Равил Гайнутдин: мусулмон жамоалар сони икки мингдан ошди

"25 йил аввал бизнинг диний идорамиз таъсис этилган вақтда унинг таркибида 40 жамоа бўлган бўлса, уларнинг сони бугунги кунда икки мингтага етди". Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий, шайх Равил Гайнутдин ташкилотнинг Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов анжуманида маълум қилди.

Унинг айтишича, бугунги кунда диний идора раҳбарлиги остида 400 дан ортиқ масжидлар, мусулмон маданият марказлари, намозхоналар ва ўқув билим юртлари қурилди, қайтарилди, реставрация қилинди, очилди ва жиҳозланди.

“Биргина Москва шаҳридаги мусулмонларнинг сони икки ярим миллиондан ошди, Москва вилояти ва Санкт-Петербургда камида бир миллион диндошларимиз яшайди. Екатеринбург, Пермь, Тюмень, Омск, Ростов шаҳарларида юз минглаб мусулмонлар бор. 2014 йилдаги охирги анжуманимиздан кейин 50 га яқин масжидлар, мусулмон маданият марказлари, намозхоналар очилди. Бу муддат ичида идорамиз томонидан 126 та янги диний ташкилотлар қайд этилди, ҳудудий мухтасибатлар кўринишидаги 14 та янги марказлаштирилган диний ташкилотлар таъсис этилди”, - дейди Равил Гайнутдин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

27.08.2025   1093   1 min.
Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Сайёр йиғилиш

Шу йил ҳажга борган юртдошларимиз Арафот водийсида юртга қайтгач ҳар бир ҳожи «Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари» деган эзгу ташаббусни бир овоздан олға сурган эдилар.


Ана шу эзгу ташаббус бугун амалга кўчиб, ҳожилар имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонларга, оилаларга кириб боряпти.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида бугун, 26 август куни Тошкент вилояти Паркент туманида ўтказилди. 


Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов Тошкент вилоят бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бошчилида ўтказилди.


Паркент тумани “Бешкаппа” масжидида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси,  Тошкент вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, шунингдек, Паркент туманидаги масжид имом-хатиблари, ноиблари, отинойилар, “Ҳаж-2025” зиёратчилари ва маҳалла раислари таклиф қилинди.  


Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага, отинойилар 4 тоифага мансуб 27 та оилага, умумий ҳисобда 137 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар.


Бундан ташқари, адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди.


Тумандаги масжидлар имом-хатиблари ҳам тадбирда фаол қатнашдилар.


Хайрли дуолар билан сайёр йиғилиш ниҳоясига етди.

Тошкент вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Ватан учун, миллат учун, халқ учун!