Бугун, 4-сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртида “Жаножон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиёри остида янги 2019 — 2020 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тарбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди.
Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси ва мазкур мадраса мудири Шамсутдин домла Бауатдинов сўзга чиқиб, йиғилганларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг байрам табригини ўқиб эшиттирди Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан қутлади. Ўз нутқи давомида юртимиздаги ислоҳатлар, ривожланишлар, барча соҳалар қатори диний соҳадаги янгиланишлар, амалга оширилаётган ўзгаришлар, мўмин-мусулмонларга яратилаётган имкониятлар, шу билан бирга, ушбу даргоҳда таълим олаётган заковатли талабаларнинг илм-фан ва спорт соҳасидаги эришган юутуқлари ҳақида батафсил тўхталиб, уларнинг келгусидаги режаларининг амалга ошишида, илмнинг сир-синоатларини қунт билан ўрганишда омадлар тилади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти.
Бугун, 15 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклиф-мулоҳазаларини тинглади.
Мазкур қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган масжидлар қуриш, таълим олиш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдамга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.
Бугунги қабул давомида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.
Ана шундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати