Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
00:47 Қардош муфтийлар ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилдилар
01:38 Республикамиздаги отинойилар учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда
02:23 Фуқаролар қабул жараёнидан мамнун
02:53 Янги нашр: ҳадислар тўплами тақдимот қилинди
03:33 Наманган вилояти бош имом-хатибига янги ўринбосарлар тайинланди
04:11 Диний таълим муассасаларида оралиқ назоратлари бошланди
05:35 "Термизийлар авлодимиз” шиори остида тадбир ўтказилди
06:13 Muslim.uzда ҳафта давомида эълон қилинган сара мақолалар билан танишинг
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Истанбул шаҳрининг Арнауткўй туманида жойлашган “Колён Холдинг” қурилиш компаниясида фаолият юритаётган 150 нафарга яқин ўзбекистонлик ишчи-хизматчилар билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Хизмат сафари билан Туркияда бўлиб турган Наманган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ва Қарши шаҳридаги “Араловул” жоме масжиди имом-хатиби Одилжон домла Жабборов юртдошларимиз билан «Исломда одоб ва ахлоқ» ҳамда «Ватанга муҳаббат» мавзуларида самимий суҳбат қурди.
Мулоқот чоғида ислом динида гўзал хулқ, катталарга ҳурмат, ҳалол меҳнат ва меҳр-оқибат каби эзгу фазилатларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, мусофир юртда юрган ватандошлар учун юрт шаънини муносиб сақлаш, қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш ҳамда Ватан қадрини теран англаш лозимлиги таъкидланди.
Самимий руҳда кечган тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати