Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Январ, 2026   |   29 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:45
Пешин
12:38
Аср
15:41
Шом
17:26
Хуфтон
18:43
Bismillah
18 Январ, 2026, 29 Ражаб, 1447

Либос

12.06.2019   10191   1 min.
Либос

Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у зотга бурда (либос) ҳадя қилди. У зот алайҳиссалом уни кийдилар. У зотнинг ўша кийимга эҳтиёжлари бор эди. Саҳобалардан бири уни кўрди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули, бу бунча ҳам чиройли экан. Менга кийдиринг шуни» деб у зотдан ўша либосни сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол ечиб, ўша одамга бердилар. Шунда саҳобалар ўша одамга «Яхши иш қилмадинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кийимга эҳтиёжлари борлигидан уни кийган эдилар. Кейин сен у зот ҳеч кимни қуруқ қайтармасликларини билиб туриб сўрадинг» дейишди. Буни эшитган бояги одам «Аллоҳга қасамки, мен у либосни кийиш учун сўрамадим. Балки мен уни кафаним бўлиши учунгина сўрадим» деди. Бухорий ривояти.

Ўша саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг либосларини ўзида сақлаб турди ва охири ўша кийим унинг кафани бўлди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ватан ҳимоячилари куни тантаналари Амир Темур мақбараси зиёратидан бошланди

14.01.2026   5616   1 min.
Ватан ҳимоячилари куни тантаналари Амир Темур мақбараси зиёратидан бошланди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигида вилоят фаоллари, жумладан, вакиллик масъул ходилари Амир Темур мақбарасида йиғилиб, ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилиб, хайрли дуолар қилинди. 

Zarnews.uz

Ватан ҳимоячилари куни тантаналари Амир Темур мақбараси зиёратидан бошланди
Ўзбекистон янгиликлари