Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у зотга бурда (либос) ҳадя қилди. У зот алайҳиссалом уни кийдилар. У зотнинг ўша кийимга эҳтиёжлари бор эди. Саҳобалардан бири уни кўрди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули, бу бунча ҳам чиройли экан. Менга кийдиринг шуни» деб у зотдан ўша либосни сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол ечиб, ўша одамга бердилар. Шунда саҳобалар ўша одамга «Яхши иш қилмадинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кийимга эҳтиёжлари борлигидан уни кийган эдилар. Кейин сен у зот ҳеч кимни қуруқ қайтармасликларини билиб туриб сўрадинг» дейишди. Буни эшитган бояги одам «Аллоҳга қасамки, мен у либосни кийиш учун сўрамадим. Балки мен уни кафаним бўлиши учунгина сўрадим» деди. Бухорий ривояти.
Ўша саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг либосларини ўзида сақлаб турди ва охири ўша кийим унинг кафани бўлди.
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Бу касаллик инсон танаси ҳаракатларини меъёрдан чиқарувчи оғир бедаво дард ҳисобланади. Қуръон тиловати бу касалликка даво бўлиши мумкин.
Саратон ва сеҳрга муолажа тарзида Қуръони каримда Мусо алайҳиссалом тилларида айтилган Юнус сураси 81-82 оятларини камида 7 марта такрорлаб туриш лозим.
﴿إِنَّ اللَّهَ سَيُبْطِلُهُ إِنَّ اللَّهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ الْمُفْسِدِينَ﴾
"Аллоҳ, албатта, уни ботил (барбод) қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ислоҳ этмагай"
﴿وَيُحِقُّ اللَّهُ الْحَقَّ بِكَلِمَاتِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُجْرِمُونَ﴾
"Гарчи жиноятчилар ёқтирмасалар-да, Аллоҳ ўз сўзлари (амрлари) билан ҳақиқатни рўёбга чиқарур"
Шунингдек, кўпроқ Бақара сурасини ҳаммасини ўқиш ёки эшитиш Ёсин, Тур, Рум сураларини ўқишни тавсия этилади.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли