Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Апрел, 2026   |   7 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:02
Қуёш
05:29
Пешин
12:26
Аср
17:12
Шом
19:18
Хуфтон
20:38
Bismillah
25 Апрел, 2026, 7 Зулқаъда, 1447

Рамазон ойи сабабидан...

31.05.2019   43128   1 min.
Рамазон ойи сабабидан...

Рамазон ойининг фазилатлари бисёр. Шулардан учтасини келтирсак: 

  1. Рамазон ойи хатоларга каффорот бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш вақт намоз, бу жумъа кейинги жумъагача, бу Рамазон кейинги Рамазонгача – агар катта гуноҳлардан четда бўлинган бўлса – ўрталаридаги нарса (хато)ларга каффорот бўладилар” дедилар”. Имом Муслим ривояти. 

  1. Рамазон ойи гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойининг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон ойи кирганда, ундан гуноҳлари кечирилмасдан чиққан кишининг бурни ерга ишқалсин” дедилар”. Имом Аҳмад, Термизий, Бухорий, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган. 

  1. Рамазон ойи банданинг Жаннатга киришига сабабдир.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон (рўзасини) тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам ва буларга ҳеч нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?” деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳа” дедилар. Имом Муслим ривояти.

Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин ва жаннатига меҳмон қилсин, омин!

 

Интернет маълумотларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар

Ўзбекистон ва Туркия: Вақф ва зиёрат туризми йўналишидаги алоқалар янги босқичда

22.04.2026   5219   1 min.
Ўзбекистон ва Туркия: Вақф ва зиёрат туризми йўналишидаги алоқалар янги босқичда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Илҳом Бердиёровдан иборат делегация хизмат сафари билан Туркия давлатида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида асосий эътибор вақф ишлари ва зиёрат туризми бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилмоқда. Шунингдек, делегация аъзолари Туркияда таълим олаётган талабалар ва истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашиб, турли маърифий тадбирлар ўтказмоқдалар.

2026 йил 21 апрель куни Анқара шаҳрида Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ҳамда Туркия «Вақф» бошқармаси раҳбарияти билан муҳим музокаралар бўлиб ўтди. 
Учрашув аввалида Музаффар Комилов икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги олий даражадаги ишончли муносабатлар барча тизимларда, хусусан, хайрия ва диний-маърифий соҳаларда ҳамкорлик кенгайишига хизмат қилаётганини алоҳида қайд этди.

Мулоқот давомида икки қардош мамлакат ўртасидаги хайрия лойиҳалари янги босқичга чиқаётгани эътироф этилиб, истиқболдаги режалар келишиб олинди. Ушбу музокаралар якунида соҳавий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим келишувларга эришилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Туркия: Вақф ва зиёрат туризми йўналишидаги алоқалар янги босқичда Ўзбекистон ва Туркия: Вақф ва зиёрат туризми йўналишидаги алоқалар янги босқичда Ўзбекистон ва Туркия: Вақф ва зиёрат туризми йўналишидаги алоқалар янги босқичда Ўзбекистон ва Туркия: Вақф ва зиёрат туризми йўналишидаги алоқалар янги босқичда