Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Март, 2026   |   8 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:33
Аср
16:53
Шом
18:47
Хуфтон
20:01
Bismillah
28 Март, 2026, 8 Шаввол, 1447
Мақолалар

Рамазондан кейин...

20.05.2019   46577   1 min.
Рамазондан кейин...

Рамазон ойида ҳаммамиз тақводор бўлишга уринамиз. Намоз ўқиш, садақа бериш, етимлар, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишга интилиб, қариндошлар билан борди-келдини кучайтирамиз. Оила, фарзандларга кўпроқ эътибор берилади.  

Аммо Рамазон ойидан кейин баъзи кишилар бу улуғ ойдаги тақволарини ушлаб қололмай, Рамазондан олдинги хатоларини яна давом эттираётганлари кўзга ташланиб қолади.

Хўш, биз Рамазон ойидаги руҳий ҳолатимизни, ибодатларга бўлган интилишимизни бу ойдан кейин ҳам давом эттиришимиз учун нима қилишимиз керак?

Жавоби оддий: биз тақволи бўлишга фақат Рамазон ойида эмас, балки бутун умримиз давомида буюрилганимизни унутмасак ва шунга кўра ҳаракат қилсак бўлди.

Аллоҳ таоло бизни фақат Рамазонда эмас, балки доим кузатиб туради. Амалларимизни доим ҳисоб-китоб қилиб боради.

Намоз доим фарз. Закот доим фарз. Солиҳ амалларни қилиш ва гуноҳлардан тийилиш биздан доим матлубдир. Ота-она зиёрати, силаи раҳм, яхши қўшничилик, намозларни масжидда жамоат билан адо этиш доим муҳимдир. Рамазонда астойдил уриниб қиладиган солиҳ амалларимизни, аслида, доим қилиб юришга буюрилганмиз. Фаришталар бизнинг амалларимизни вафот этгунимизча ёзиб боришади. Эҳсон, инфоқ, мурувват ҳамиша қилиниши керак. Аллоҳ таоло солиҳ амалларимизга ҳамма вақт савоб беради. Хато ва маъсиятларимиз ҳамиша гуноҳ деб ёзиб борилади. Биз гуноҳдан умримиз охиригача четда бўлишимиз керак.

Аллоҳ таоло бизни умр бўйи тақво қилишга амр этган. Шу амрида бардавом бўлишимизни, Рамазондан кейин ҳам Рамазон ойи шукуҳида, охиратга тайёргарлик кўрувчи инсон бўлиб юришимизни насиб этсин, омийн!

 

Рамазон
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Ҳаж – 2026”: воҳа вилоятлари гуруҳ раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказилди

27.03.2026   10911   1 min.
“Ҳаж – 2026”: воҳа вилоятлари гуруҳ раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказилди

 Шу йил 25-26 март куни Жиззах, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидан “Ҳаж – 2026” мавсумига саралаб олинган гуруҳ раҳбарлари учун махсус ўқув семинари ўтказилди. Унда мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, зиёратчилар учун муносиб шароитлар яратиш ва ибодатларни юқори савияда ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. 
 

 Мазкур ўқув машғулотларини Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш маркази директори Мақсуд Каримов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Отабек Авезов ва Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Нурсултонхон домла Абдуманнонов олиб борди. 


 Семинар давомида нотиқлар томонидан элликбошиларга яқинлашиб келаётган муборак сафарнинг ташкилий жиҳатлари, зиёратчилар билан ишлашда одоб-ахлоқ қоидалари ва қонунчилик меъёрларига риоя қилиш юзасидан муҳим кўрсатмалар берилди. Хусусан, ҳаж амалларини адо этиш тартиби, муборак қадамжоларни зиёрат қилиш одоблари ва зиёратчиларга маънавий кўмак беришда гуруҳ раҳбарларининг масъулиятига алоҳида урғу қаратилди.


Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

“Ҳаж – 2026”: воҳа вилоятлари гуруҳ раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказилди “Ҳаж – 2026”: воҳа вилоятлари гуруҳ раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказилди “Ҳаж – 2026”: воҳа вилоятлари гуруҳ раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказилди “Ҳаж – 2026”: воҳа вилоятлари гуруҳ раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари