Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Май, 2025   |   23 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
04:59
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:44
Хуфтон
21:15
Bismillah
21 Май, 2025, 23 Зулқаъда, 1446

БМТ муқаддас китоб таҳқирланиши бўйича резолюция қабул қилди

26.07.2023   1218   1 min.
БМТ муқаддас китоб таҳқирланиши бўйича резолюция қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси муқаддас китобларни камситувчи ҳар қандай амални қоралаб, бундай хатти-ҳаракат халқаро ҳуқуқ меъёри бузилиши сифатида тан олинган резолюцияни тасдиқлади.

Марокаш ташаббуси билан қабул қилинган ҳужжат БМТ Бош Aссамблеясида бир овоздан қабул қилинди.

Қарорда “одамларга диний мансублиги ёки эътиқодидан келиб чиқиб, уларнинг диний тимсоллари – муқаддас китоблари, мулки, уй-жой, корхона, мактаб, маданият марказларига қарши қаратилган ҳар қандай зўравонлик ҳаракати кескин қораланади. Ёки жўнаб кетиш жойи, шунингдек, диний манзил, зиёратгоҳга ҳар қандай ҳужум тақиқланади.

Ҳужжат муаллифлари мусулмонларнинг муқаддас китоби – Қуръонга қарши фитнани кескин қоралаб, бундай амални “диний нафрат ҳаракати” сифатида таърифлаган.

25 июль куни Миср ва Туркиянинг Копенгагендаги элчихоналарида Қуръон нусхасини ёқиш акцияси бўлиб ўтди. Худди шундай ҳодиса бир кун аввал Ироқ элчихонаси яқинида ҳам ўтказилган эди.

 ЎзА

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур

19.05.2025   3665   1 min.
Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур

Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ташкил этиш ва зиёратчиларга қулай шароитлар ҳозирлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Хабар берганимиздек, мамлакатимизда ҳаж мавсуми жорий йил 13 май кунидан бошланди.  (https://t.me/muslimuzportal/41370)Айни кунларда Мадинаи мунавварада ибодатларини ниҳоясига етказган юртдошларимиз бирин-кетин Макка шаҳрига йўл олмоқдалар.

17 май куни навбатдаги зиёратчилар Маккаи мукаррамага шинам автобусларда етиб келди. Бўлғуси ҳожиларга муқаддас шаҳардаги “Аброж Дана” ва "Вафақ ал-Саҳа" меҳмонхоналарида зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб, иззат-икром қилинди. 

Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эҳтиром ва эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди. 

Шу кунларда ушбу муқаддас шаҳарда тоат-ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз ҳар қадамда давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилиб, ўз дуоларида юритимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тиламоқдалар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур Бўлғуси ҳожилар эҳтиром ва эътибордан масрур
Ўзбекистон янгиликлари