Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Бутунжаҳон мусулмон ёшлар форуми ҳайъати Қозоғистонда пойтахт Остонадан 533 километр узоқликда жойлашган Тараз шаҳрининг “Ясная Полина” ҳудудида янги таълим ва ривожланиш маркази қурилишига тамал тошини қўйди.
Марказ ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатиб, уларнинг турли ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашга хизмат қилади, унинг таркибига масжид ва шаҳар ёшларига таълим-тарбия беришга ҳисса қўшадиган маърифат мактаби ва “Вақф” хайрия фонди киради.
Шаҳар аҳли энг яқин марказ ўзидан узоқда жойлашгани, бу эса ўз хизматларидан маҳрум бўлишига олиб келаётгани учун бундай марказга катта эҳтиёж борлигини таъкидлаб, Саудия Aрабистони ҳукумати ва халқининг ушбу мақсадли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Қозоғистон томони бундай ташаббусдан чексиз хурсандчилик изҳор этиб, Қодир Аллоҳдан Подшоҳликдаги осойишталик ва фаровонлик неъматларини янада бардавом этишини сўради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Нолияпсанми?
Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?
Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?
Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?
Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?
У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: “Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий!” (Роббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер).
Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!”.