Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар 14 асрга оид бўлган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Ушбу масжид аҳоли яшаш манзиллари орасида жойлашган.
Қадимий топилмалар вазирлиги берган баёнотга кўра, Қоҳиранинг ал Дарб ал Аҳмар туманида жойлашган Амир ал Мардоний масжидининг қайта таъмирланиши ер ости сувлари ва канализация қувурлари туфайли муаммога учраб келган.
Масжидни қайта таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг охирларига бориб якунланиши айтилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилдилар.
Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Саудия Арабистони алоқалари тарихий даврга қадам қўйгани, айниқса, мана шундай илиқ муносабатлар натижасида олий даражадаги мулоқотлар, ташрифлар, келишувлар амалга оширилгани, кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шериклик кенгайгани, шунингдек, қўшма корхоналар сони ортгани ва икки давлат ўртасидаги авиақатновлар кўпайгани таъкидланди.
Айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани, хусусан, ҳаж ва умра тадбирлари намунали тарзда ташкил этилаётгани, кенг кўламли хайрия тадбирлари ва ижтимоий лойиҳалар муваффақиятли йўлга қўйилгани, халқаро анжуман ва кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани каби жиҳатларга урғу қаратилди.
Томонлар ҳаж-умра, зиёрат туризми, илмий-тадқиқот, тажриба алмашиш ва диний-маърифий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати