Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Декабр, 2025   |   4 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:03
Хуфтон
18:22
Bismillah
24 Декабр, 2025, 4 Ражаб, 1447

Нишонга урилган гаплар – 3

26.09.2018   7419   1 min.
Нишонга урилган гаплар – 3

 

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларнинг бир қатор фикрлари ҳам берилган.

 

Маҳшардаги кунни унутмайлик!

  • Жон бериш аччиғи бор.
  • Қабр бор.
  • Қўлида гурзи кўтарган Мункар ва Накирнинг саволи бор.
  • Охират бор.
  • Ҳисоб-китоб бор.
  • Қуёш иссиғида узоқ муддат ҳисобни кутиш бор.
  • Саволларга жавоб бериш бор.
  • Дўзах устидаги Сиротдан ўтиш бор.

 

  • Ҳамма Жаннатга киришни истайди. Лекин ҳеч ким ўлишни истамайди.

Жо Луис

  • Баъзилар билан суҳбатлашсанг, вақт тез ўтаётгандек, айримлар билан суҳбатлашсанг, вақт ўтмаётгандек туюлади.

 

  • Қушларнинг юракларида қўрқув уйғотиб юбормасликни энг кўп истовчи киши — овчидир!

«Тарих мухрлаган сўзлар»

 

  • Эркак кишида фақат куч-қувват эмас, ақл ҳам бўлиши керак.

(Давоми бор...)

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

Бошқа мақолалар

Ғафлатда қолманг! ФАЗИЛАТЛИ РАЖАБ ОЙИ

04.02.2022   13336   2 min.
Ғафлатда қолманг! ФАЗИЛАТЛИ РАЖАБ ОЙИ

“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

?Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

?– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД