Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Апрел, 2026   |   9 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:59
Қуёш
05:26
Пешин
12:26
Аср
17:14
Шом
19:20
Хуфтон
20:41
Bismillah
27 Апрел, 2026, 9 Зулқаъда, 1447

Она дуоси

22.09.2018   16928   1 min.
Она дуоси

Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:

– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди

Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.

– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.

ЭЙ ЎҒИЛ!!!
Сиз ўйламанг, «мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб. Сизни хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.

манба: Насоимул ҳикмат

ЎМИ Матбуот хизмати

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Ҳаж – 2026”: Фарғонада тайёргарлик ишлари қизғин

27.04.2026   1085   1 min.
“Ҳаж – 2026”: Фарғонада тайёргарлик ишлари қизғин

Фарғона ва Қўқон шаҳарларида “Ҳаж-2026” мавсуми зиёратчилари билан кенг кўламли учрашувлар ўтказилди.

Вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда зиёратчиларга ибодатнинг маънавий фазилатлари ва сафар давомида амал қилиниши лозим бўлган тартиб-қоидалар батафсил тушунтирилди. 
 

Учрашувда хавфсизлик, тиббий хизмат ва ташкилий масалаларга алоҳида урғу берилди.

Мутасаддилар зиёратчиларни интизомга риоя қилиш ва гуруҳ раҳбарлари тавсияларига амал қилишга чақирдилар.

Тадбир якунида бўлажак ҳожиларга оқ йўл ва ибодатлари қабул бўлиши тилаб дуолар қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати
 

“Ҳаж – 2026”: Фарғонада тайёргарлик ишлари қизғин “Ҳаж – 2026”: Фарғонада тайёргарлик ишлари қизғин “Ҳаж – 2026”: Фарғонада тайёргарлик ишлари қизғин
Ўзбекистон янгиликлари