Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июл, 2025   |   30 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:12
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:51
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Июл, 2025, 30 Муҳаррам, 1447

Билим юртида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

18.08.2018   3643   2 min.
Билим юртида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш шу заминда яшаётган ҳар бир инсон, фуқаронинг муқаддас бурчидир.

Ана шу омиллар туфайли мамлакатимиз тараққий этиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгалламоқда. Халқимизнинг ҳаёт даражаси тобора юксалиб, ҳар биримизнинг қалбимизда юксак орзу-умидлар, келажакка катта ишонч мустаҳкамланди. Тинчлик-осойишталик бор жойда қанча хурсандчилик, қанча байрам қилса ярашади. 

Шундай экан халқимиз юзида табассум қалбида қувонч Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги ва Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига алоҳида дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ёшларимизни юксак инсоний туйғулар руҳида ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида 2018-йил 18 август куни билим юрти ходимлари ва ўқитувчилари тамонидан байрам тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида ҳашар уюштирилди. Билим юртимиз ва масжид ҳудудлари ободанлаштирилиб, дарахтлар ва йўл атрофи бардюрлар оқланди. Ободонлаштириш  ишларига ўкитувчи ва ходимлар қатнашди.  250 метр сув оқар ариқлар тозаланди, билим юрти ҳудудидан чиқиндилар  чиқариб ташланди, йул четидаги 150 метр бардюрлар ва билим юртимиз ва масжид атрофидаги 120 дона дарахтлар оқланди.  Ҳашар ишлари давомида Нукус шаҳар Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди ва мадраса  худуди  ободанлаштирилиб,  атроф муҳит тозалиги  мамлакатимизда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкахмлаш, Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрамини нишонлаш олдидан табиатимизга эътиборимизнинг бир кўриниши бўлган  ҳашар  фаол ва мазмунли  ўтказилди.  Ҳашар сўнгида билим юртимиз уқитувчи ва ходимлари билим даргоҳ биноси олдига жам бўлиб, қилинган ишларга, озодаликдан ҳуснига ҳусн қўшилган билим масканимизга қараб, кўнгиллари таскин топди. Барча жам бўлиб, мамлакатимиз, жамиятимиз тинчлиги, соғлиги ва равнақини, қилинаётган ислоҳотларни самарасини ва уни икки дунёда саодатли бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинди.

 

ЎМИ матбуот хизмати

 

 

 

 

 

Маънавият ва маърифат

ишлари бўйича мудир муовини:  А Ережепов.

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Фарзанднинг ота-она вафотидан кейинги 5 вазифаси

17.10.2024   7864   4 min.
Фарзанднинг ота-она вафотидан кейинги 5 вазифаси

Ота-онангиз ҳаққига дуо қилинг.

“Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этгач амаллари тўхтайди. Фақат унга уч нарсадан савоб етиб туради: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳақига дуо қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти).

Суфёни Саврий айтади: “Маййитлар дуога тириклар таом, ичимликка муҳтож бўлганларидан ҳам кўра муҳтожроқдирлар”.

 

Ота-онангиз қабрини зиёрат қилинг.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти).

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳи қабрни зиёрат қилувчи Қуръони каримни тиловат қилгандан сўнг ушбу дуони ўқиши лозимлигини таъкидлайди: “Аллоҳумма авсил саваба ма қараътуҳу ила “фулан” (Аллоҳим, ушбу ўқиган Қуръон тиловатидан ҳосил бўлган савобни (маййитнинг исми зикр этилади) ...га етказгин).

Ибн Ҳожар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ: “Маййитнинг ҳаққига Қуръони каримдан тиловат қилиб, унинг савобини бағишлаш билан бирга, маййит ҳақига Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини ҳам сўраб дуо қилиш қабрларни зиёрат этишдан кўзланган асосий мақсаддир”, деган.

 

Ота-онангиз ҳаққига истиғфор айтинг.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Маййитнинг вафотидан кейин даражаси кўтарилди. Шунда у: “Ё Роббим! Бу нима?” деди. “Боланг сенга истиғфор айтди”, дейилди.

Муҳаммад ибн Сиррийн айтадилар: “Кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни: “Аллоҳим! Онамни ва мени ҳамда онамга ва менга истиғфор айтганларни мағфират қилгин” деяётганини кўрдик. Шундан бери Абу Ҳурайранинг дуосидан умидвор бўлиб, унга ва онасига мағфират сўрайдиган бўлдик”.

 

Ота-онангиз номидан садақа қилинг.

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб: “Ё Аллоҳнинг Расули, онамнинг жони бирдан чиқди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга савоби етадими?” деб сўради”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, дедилар (Имом Бухорий, Имрм Муслим, Имом Насоий ривояти).

 

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ онам вафот этди. Онамнинг номидан бирор нарса садақа қилсам бўладими? Қайси садақа афзал?” деб сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга сув улашиш”, дедилар. (Имом Насоий ривояти).

 

Ота-онангиз дўстлари ва яқинларини ҳурмат қилинг.

Абу Усайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтгандан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” деб сўради. “Ҳа! Тўрт хислат қолди: Уларга дуо қилиш. Уларга истиғфор айтиш. Уларнинг аҳдига вафо қилиш. Уларнинг дўстларини ва уларсиз силаи раҳм бўлмайдиган кишиларни икром қилиш”, дедилар».

 

Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамиз тириклик вақтида уларга яхшиликларни қилиб, розиликларини топиб, дуоларини олишга тавфиқ ато этсин. Ўтганларидан кейинги ҳақларини ҳам ихлос билан адо этишга муяссар қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД