Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш шу заминда яшаётган ҳар бир инсон, фуқаронинг муқаддас бурчидир.
Ана шу омиллар туфайли мамлакатимиз тараққий этиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгалламоқда. Халқимизнинг ҳаёт даражаси тобора юксалиб, ҳар биримизнинг қалбимизда юксак орзу-умидлар, келажакка катта ишонч мустаҳкамланди. Тинчлик-осойишталик бор жойда қанча хурсандчилик, қанча байрам қилса ярашади.
Шундай экан халқимиз юзида табассум қалбида қувонч Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги ва Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига алоҳида дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ёшларимизни юксак инсоний туйғулар руҳида ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида 2018-йил 18 август куни билим юрти ходимлари ва ўқитувчилари тамонидан байрам тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида ҳашар уюштирилди. Билим юртимиз ва масжид ҳудудлари ободанлаштирилиб, дарахтлар ва йўл атрофи бардюрлар оқланди. Ободонлаштириш ишларига ўкитувчи ва ходимлар қатнашди. 250 метр сув оқар ариқлар тозаланди, билим юрти ҳудудидан чиқиндилар чиқариб ташланди, йул четидаги 150 метр бардюрлар ва билим юртимиз ва масжид атрофидаги 120 дона дарахтлар оқланди. Ҳашар ишлари давомида Нукус шаҳар Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди ва мадраса худуди ободанлаштирилиб, атроф муҳит тозалиги мамлакатимизда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкахмлаш, Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрамини нишонлаш олдидан табиатимизга эътиборимизнинг бир кўриниши бўлган ҳашар фаол ва мазмунли ўтказилди. Ҳашар сўнгида билим юртимиз уқитувчи ва ходимлари билим даргоҳ биноси олдига жам бўлиб, қилинган ишларга, озодаликдан ҳуснига ҳусн қўшилган билим масканимизга қараб, кўнгиллари таскин топди. Барча жам бўлиб, мамлакатимиз, жамиятимиз тинчлиги, соғлиги ва равнақини, қилинаётган ислоҳотларни самарасини ва уни икки дунёда саодатли бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинди.
ЎМИ матбуот хизмати
Маънавият ва маърифат
ишлари бўйича мудир муовини: А Ережепов.
Савол: Мен туш кўрдим ва уйғониб Ибни Сириннинг "Тушлар таъбири" китобини кўрсам ёмонроқ чиқди ва сиқилиб қолдим. Туш таъбири масалаларига мусулмон инсон қандай қараши керак?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни айтишимиз керакки, Ибн Сирийн раҳимаҳуллоҳга нисбат берилган “Тушлар таъбири” китоби у зотга тегишли эмас. Шунинг учун бу китобни у зотга нисбат бериб бўлмайди. Динимизга кўра тушлар уч хил бўлади:
– Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда, тонгга яқин кўриладиган, солиҳ тушлар.
– Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
– Касбига ёки қизиққан нарсасига тааллуқли тушлар.
Динимизда туш кўрганда нима қилиш кераклиги борасида аниқ тавсиялар келган. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, агар зид келса, қатъий амал қилинмайди. Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак. Бу ҳақида Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Яъни ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.
Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани ҳамда бироз садақа қилиб қўйгани яна ҳам яхши, дейишган.
Шунингдек, туш инсон тақдирини белгиламайди. Тушга ортиқча баҳо бериб, уни ҳаёт мезонига айлантириш тўғри эмас. Биз динимиз кўрсатмаларига оғишмай амал қилсак, ҳам моддий, ҳам руҳий тарафдан соғлом, иродамиз мустаҳкам бўлади. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.