Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Апрел, 2026   |   20 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:32
Қуёш
05:54
Пешин
12:30
Аср
17:02
Шом
19:00
Хуфтон
20:16
Bismillah
09 Апрел, 2026, 20 Шаввол, 1447

Бир ҳадис тасдиғи

01.08.2018   19478   1 min.
Бир ҳадис тасдиғи

Бир киши балиқ консерва заводида ишларди. Бир куни у иш тугаганидан кейин музлатгич ичига кириб атрофни кўздан кечираётганда тўсатдан музлатгич эшиги ёпилиб қолди. Энди унга ким ёрдам беради? У бор кучи билан эшикни тепар, овозини борича бақирар эди. Лекин… Бари бефойда. Шу алфозда беш соат музлатгич ичида қолди. Дунё билан хайрлашиши аниқ бўлиб қолди. Тўсатдан бир киши эшикни очиб ичкарига кирди. Қараса, бир киши ўлим билан олишиб ётарди. Унга тезда ёрдам кўрсатилди. Киши дунёга қайтадан келди. Ёрдам қўлини чўзган киши шу заводнинг қоровули эди. Ундан сўрадилар: “Музлатгич ичида одам борлигини қаердан билдингиз?”

– Мен бу ерда ўттиз беш йилдан бери ишлайман. Хизматчилар орасида бир киши мен билан эрталаб табассум ила саломлашар, қайтаётиб яна шу алфозда хайрлашар эди. Шу куни иш тугаганидан сўнг ўша кишини кўрмадим. Кўнглимда нима бўлди экан деган савол пайдо бўлди. Уни излай бошладим. Ниҳоят уни музлатгич ичидан топдим.

Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Биродаринг юзига табассум қилишинг САДАҚАДИР»

Мана сизга ҳадисга амал қилишни мукофоти. Мана сизга табассумнинг таъсири.

ЎМИ Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди

08.04.2026   12258   1 min.
Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан Наманган вилоятидаги имом-хатиблар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақа юқори савияда ташкил этилди.


Дўстона ва самимий руҳда ўтган беллашувларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган диний соҳа ходимлари фаол иштирок этиб, мардлик, ҳалоллик ҳамда спортга хос гўзал фазилатларни намоён этди.


Тадбирда Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Самадов иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва миллий қадриятларимизни улуғлашда бу каби мусобақаларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади. Шунингдек, бундай тадбирлар соҳа ходимлари ўртасида ўзаро жипслик ва бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.


Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Бу каби хайрли ва манфаатли тадбирлар имом-хатибларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан чиниқишларида муҳим босқич бўлди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди Наманганда имом-хатиблар ўртасида миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари