Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Май, 2025   |   21 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:24
Қуёш
05:01
Пешин
12:25
Аср
17:27
Шом
19:42
Хуфтон
21:12
Bismillah
19 Май, 2025, 21 Зулқаъда, 1446

Расулуллоҳ қайтарган қазаъ нима?

01.08.2018   15415   1 min.
Расулуллоҳ қайтарган қазаъ нима?

Афсуски, баъзи ота-оналар хорижга кўр-кўрона тақлид қилиб, фарзандларига “Жумонг”, “Ишани”, “Роналдо”, “Месси” деб от қўймоқда. Бу ҳам етмагандек, дилбандининг кўринишини ҳам ўшаларга ўхшатишга интилади. Фарзандининг соч турмаги-ю кийим-кечагини эътиқодимизга, мусулмончиликка мутлақо зид бўлган кўринишга келтиради.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар. Нофеъдан: “Қазаъ нима?” деб сўрадим. У: “Ёш бола сочининг бир қисмини олиб, бир қисмини қолдириш”, деди (Имом Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, у ўша қавмдандир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлида собит қадам қилсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади.

Ҳадиси шариф
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маърифат улашаётган нашрлар

12.05.2025   7973   1 min.
Маърифат улашаётган нашрлар

"Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетаси орқали халқимизга маърифат улашилмоқда. Ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилган ходимлар эса ҳар йили тақдирланадилар.


Бугун 12 май куни Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида ташкил этилган ушбу тадбир "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига фаол обуна ташкил этган имом-хатиблар тақдирландилар ва уларга  эсдалик совғалари улашилди.


Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади", дея марҳамат қилганлар. Дарҳақиқат, яқинларга, дўстларга яхшилик улашиш, маърифат тарқатишга далолат қилиш таҳсинга сазовор ишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги

Матбуот хизмати

Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар Маърифат улашаётган нашрлар
Ўзбекистон янгиликлари