Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
Аллоҳумма инни аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобри.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Куфрдан, фақирликдан ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман!”, деб дуо қилардилар
Қиёмат куни баъзилар ўйлаганидек даҳшатли эмас, балки у Кун аҳдига содиқ бўлган ва ўша Кун учун амал қилганлар учун ажойиб ва гўзал кун бўлади: “Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас” (Анбиё сураси, 103-оят).
Улар қайта тирилганларида ва фаришталар уларни кутиб турганини кўрганларида, у Кун ажойиб кун бўлади: “Фаришталар уларни: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», – дея кутиб олурлар” (Анбиё сураси, 103-оят).
Улар шодликдан бутун оламга жар солганда у Кун ажойиб кун бўлади: “Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!” (Ҳааққо сураси, 19-оят).