Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабристонга борганларида “Ассалому алайкум йа аҳлал қубури. Яғфируллоҳу лана валакум антум салафуна ва наҳну бил асар”, дер эдилар.
(Эй қабристон аҳли! Сизга салом бўлсин. Аллоҳ сизни ва бизни афв қилсин. Сиз биздан олдинсиз. Биз ҳам сизнинг изингиздан борамиз).
Қиёмат куни баъзилар ўйлаганидек даҳшатли эмас, балки у Кун аҳдига содиқ бўлган ва ўша Кун учун амал қилганлар учун ажойиб ва гўзал кун бўлади: “Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас” (Анбиё сураси, 103-оят).
Улар қайта тирилганларида ва фаришталар уларни кутиб турганини кўрганларида, у Кун ажойиб кун бўлади: “Фаришталар уларни: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», – дея кутиб олурлар” (Анбиё сураси, 103-оят).
Улар шодликдан бутун оламга жар солганда у Кун ажойиб кун бўлади: “Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!” (Ҳааққо сураси, 19-оят).