Сўнгги йилларда Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларга қулай шароитлар ҳозирлаш мақсадида ақлли роботлардан кенг фойдаланишни йўлга қўйди. Хусусан, яқинда Каъбатуллоҳда Каъбапўш ҳақида гапирувчи робот технологиясини жорий этди.
IQNA сайти маълумотига кўра кўра, Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий Бош бошқармаси “Твиттер”га Каъба кисвасини сақлаш ва уни ўрнатиш ҳақида маълумот берадиган, Қирол Абдулазиз музейига ташриф буюрувчиларни кутиб олаётган робот видеосини жойлаштирди.
Бу робот зиёратчиларга араб, инглиз, француз, рус, форс, турк, малай, урду, хитой, бенгал ва ҳауса тилларида музей ҳақида тушунча беради.
Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий Бош бошқармаси раҳбари Абдурраҳмон Ас-Судайс таъкидлашича, ҳаж вақтида зиёратчилар учун янгиланган хизматлар қаторида энг янги технологиялар ва сунъий интеллект механизмларидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шундай қилиб, зиёратчилар тажрибасини бойитиш, ҳаж ибодатларининг қулай ва осон бажарилишини таъминлаш учун ақлли роботлар ва электрон дастурлардан фойдаланилмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
2026-йил 3-сентябрь куни Доҳадаги Ислом сан’ати музейида О‘збекистон тарихи ва маданий меросига баг‘ишланган «Узбекистан: Ҳеритаге ин Мотион» ко‘ргазмаси очилади. Экспозиция Марказий Осиёда ислом дини тарқалишидан олдинги даврдан то ҳозирги кунгача бо‘лган тарихий ва маданий жараёнларни қамраб олади ҳамда 28-ноябргача давом этади.