Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Август, 2026   |   29 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:59
Қуёш
05:29
Пешин
12:28
Аср
17:23
Шом
19:31
Хуфтон
20:58
Bismillah
12 Август, 2026, 29 Сафар, 1448

ҲАЖГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАР (2-қисм)

16.06.2023   8606   1 min.
ҲАЖГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАР (2-қисм)

 Меҳмонхоналарда:

 

  1. Мадина шаҳрига борганда меҳмонхоналардаги хоналар тақсимотида тартибли бўлиш талаб этилади.
  2. Меҳмонхонада оз вақт бўлишни, ҳажга нима мақсадда боришни доим ёдда сақлаган ҳолда гуруҳ раҳбарининг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши керак.
  3. Меҳмонхоналардаги хоналар озодалигига эътибор бериш, сувни исроф қилмаслик, хоналарда таомланмаслик талаб этилади.
  4. Хонадошлар билан жанжалашмаслик, бошқаларнинг ҳақига ҳиёнат қилмаслик керак.
  5. Меҳмонхоналарда, Мино, Арофат ва Муздалифада сатри аврат қоидаларига амал қилиш лозим.

 

Ошхонада:

  1. Ошхонадаги тартиб-интизомга қатъий риоя қилиш керак.
  2. Меҳмонхоналардаги ошхоналарда, Мино, Муздалифа, Арофатда зиёратчиларга бериладиган маҳсулотларни фақат ўзига кераклигини олиши, меъёрдан ошиқ олмаслик, берилаётган маҳсулотлар бошқа зиёратчиларнинг ҳаққи бўлиши мумкинлигини унутмаслик лозим.

 

Масжидга ёки бошқа жойларга кетиладиган бўлса:

  1. Ҳар намозга чиққанда калитни топшириш шарт эмас. Бутунлай чиқиб кетаётганда калитни топшириш керак.
  2. Шахсини тасдиқловчи бейжик ва меҳмонхона ташриф қоғози (визитка)си доим ёнида олиб юриш керак.
  3. Ибодатлар учун масжидда қолинадиган бўлса ёки бошқа ишлар юзасидан гуруҳ раҳбарини огоҳлантириб қўйиш лозим.

 

 "Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар" рисоласидан

 

Ҳаж ва умра
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

10.08.2026   10934   1 min.
Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
 

Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;

  • Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;

  • Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.


Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.


Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари