Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2026   |   11 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:24
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:22
Хуфтон
20:43
Bismillah
29 Апрел, 2026, 11 Зулқаъда, 1447

Ақлли бола

16.07.2018   6448   2 min.
Ақлли бола

Доимо донишманд ва олимларни меҳмонга чақириб, дуоларини олиб турадиган бир саховатли киши доимий одатига кўра яна олимларни уйига таклиф қилди. Меҳмонлар ичида кекса, таниқли олим ҳам бор эди. Зиёфат охирида ўша олим:

– Азизлар! Биз ҳам кексайдик, умримиз ўтиб бормоқда. Бизда бўлган илмлардан манфаат­дор бўлиб қолинг, билмаганларингизни сў­ранг, қў­лимдан келганича жавоб берай, – деди йи­ғил­ганларга қараб. Ҳамма жим, савол беришга ҳеч ким ботина олмай турган бир маҳалда, даҳ­лиз­да ўтирганлар ичидан ёши ўнларни қоралаб қолган бир бола қўлини кўксига қўйиб гўзал одоб билан:

– Ҳазрат! Айбга буюрмангизу каминанинг кичик бир саволи бор, – деди.

– Баракалла болам, саволингизни тортинмасдан сўрайверинг, – деди олим боланинг ақлу одобидан хурсанд бўлиб.

– Кексаликка етиб, азизу мукаррам бўлишим учун нима қилишим керак? – деди бошини хиёл эгиб.

– Офарин, энг улуғ саволни бердингиз. Бу саволингизга тонггача жавоб берсам ҳам вақт ет­майди. Шундай бўлса-да, қисқача жавоб бера­ман. Кексайганда азиз бўлиш учун ота-онангизни хизматини қилиб, дуосини олинг, яқинларингиз билан қариндошлик ришталарини мустаҳ­кам­ланг, олим ва яхши инсонлар даврасида бў­либ, ҳур­мат қозонинг! Шунда умрингиз узун, кек­сайганда, албатта, ҳурмату иззатда бўласиз, деб бола ҳақига хайрли дуо қилди.

Эй азиз фарзанд! Бу ҳикоядан олимлар суҳ­батида ўтирганлар маънисиз лағв сўзлар айтишдан тийилиб, ўзларига фойдали саволлар бер­синлар. Олимнинг илмидан фойдаланиб қо­лиш­син. Ёшлар олимдан савол сўраганда одоб қои­даларига риоя қилиб, олимнинг кўнглини қолдирмайдиган, ранжитмайдиган қилиб, тавозе билан савол берсин! Албатта, дуо ва меҳр инсон умрини узайтириб, ризқни баракали қилади, бахтиёр умрнинг омили бўлади.

Умри, ёши ортар олқиш олганни,

Қарғиш тегмай қолмас, ёшни синдирар.

Демак, яхши дуо умрни узайтирса, қарғиш ёш умрларни заволга учратиб, ёш ғунчани очил­масдан хазон қилади.

 

“Қасамини бузган қиз” китобидан олинди

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ ﷺга муҳаббатлари

29.04.2026   2121   1 min.
Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ ﷺга муҳаббатлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир куни Ҳазрат Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Изн беринг, Маккага бориб, умра қилиб келай", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бердилар. Лекин Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу кетар-кетмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб, "Дуоларингда бизни ҳам ёд этгин, биродарим. Бизни унутма", дедилар. Бу гаплар Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни эритиб юборди. Йўл давомида ажиб ҳисларга чулғаниб кетди. Хурсандчиликлари шу даражада эдики, дунёнинг бутун неъматлари бу сўзларга тенг келмас эди (Ибн Саъд, "Табақот"). Умрадан қайтгунича кўнгли шу қувончга тўлиб юрди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша сўзлари қулоқлари остида тинмай жаранглаб тураверди.


Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Ишқи Расул" китобидан Нодиржон Одинаев таржимаси

Мақолалар