Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июл, 2025   |   1 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:36
Қуёш
05:13
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:50
Хуфтон
21:19
Bismillah
26 Июл, 2025, 1 Сафар, 1447

Дунёдаги энг гўзал метролар рўйхатида “А.Навоий” метро бекати ҳам бор

16.07.2018   4844   1 min.
Дунёдаги энг гўзал метролар рўйхатида “А.Навоий” метро бекати ҳам бор

Дунёдаги энг гўзал метролар рўйхатида “А.Навоий” метро бекати ҳам бор

Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро бекатидан фоторепортаж
 
Ноёб ва бетакрор меъморчилик санъатини ўзида жамлаган Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро бекати 1984 йилнинг 8 декабрь куни ишга туширилган. 
 
6.JPG
 
Тошкент метрополитенининг Алишер Навоий бекати дунёдаги энг гўзал метро бекатлари қаторида саналади. Бу рўйхатда Москва, Неаполь, Вашингтон, Киев, Гаосюн, Прага, Мюнхен, Санкт-Петербург, Монреаль, Стокгольм каби шаҳарларда жойлашган метро бекатлари ҳам жой олган.
 
8.JPG
 
Алишер Навоий метросидаги ноёб миллий архитектура намуналаридан завқланган мутахассислар мазкур бекатни “Инсонлар қалбига ўзгача гўзаллик ва туйғу олиб кирувчи метро”, дея таъриф беришган. 
 
9.JPG
 
Эслатиб ўтамиз, жорий 2018 йилнинг 1 июнь кунидан Тошкент метрополитенида суратга тушишга ва видеога олишга расман рухсат берилган.
 
10.JPG
 
11.JPG
 
12.JPG
 
16.JPG
 
5.JPG
 
7.JPG
 

 

Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Фарзанднинг ота-она вафотидан кейинги 5 вазифаси

17.10.2024   8621   4 min.
Фарзанднинг ота-она вафотидан кейинги 5 вазифаси

Ота-онангиз ҳаққига дуо қилинг.

“Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этгач амаллари тўхтайди. Фақат унга уч нарсадан савоб етиб туради: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳақига дуо қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти).

Суфёни Саврий айтади: “Маййитлар дуога тириклар таом, ичимликка муҳтож бўлганларидан ҳам кўра муҳтожроқдирлар”.

 

Ота-онангиз қабрини зиёрат қилинг.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти).

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳи қабрни зиёрат қилувчи Қуръони каримни тиловат қилгандан сўнг ушбу дуони ўқиши лозимлигини таъкидлайди: “Аллоҳумма авсил саваба ма қараътуҳу ила “фулан” (Аллоҳим, ушбу ўқиган Қуръон тиловатидан ҳосил бўлган савобни (маййитнинг исми зикр этилади) ...га етказгин).

Ибн Ҳожар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ: “Маййитнинг ҳаққига Қуръони каримдан тиловат қилиб, унинг савобини бағишлаш билан бирга, маййит ҳақига Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини ҳам сўраб дуо қилиш қабрларни зиёрат этишдан кўзланган асосий мақсаддир”, деган.

 

Ота-онангиз ҳаққига истиғфор айтинг.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Маййитнинг вафотидан кейин даражаси кўтарилди. Шунда у: “Ё Роббим! Бу нима?” деди. “Боланг сенга истиғфор айтди”, дейилди.

Муҳаммад ибн Сиррийн айтадилар: “Кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни: “Аллоҳим! Онамни ва мени ҳамда онамга ва менга истиғфор айтганларни мағфират қилгин” деяётганини кўрдик. Шундан бери Абу Ҳурайранинг дуосидан умидвор бўлиб, унга ва онасига мағфират сўрайдиган бўлдик”.

 

Ота-онангиз номидан садақа қилинг.

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб: “Ё Аллоҳнинг Расули, онамнинг жони бирдан чиқди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга савоби етадими?” деб сўради”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, дедилар (Имом Бухорий, Имрм Муслим, Имом Насоий ривояти).

 

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ онам вафот этди. Онамнинг номидан бирор нарса садақа қилсам бўладими? Қайси садақа афзал?” деб сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга сув улашиш”, дедилар. (Имом Насоий ривояти).

 

Ота-онангиз дўстлари ва яқинларини ҳурмат қилинг.

Абу Усайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтгандан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” деб сўради. “Ҳа! Тўрт хислат қолди: Уларга дуо қилиш. Уларга истиғфор айтиш. Уларнинг аҳдига вафо қилиш. Уларнинг дўстларини ва уларсиз силаи раҳм бўлмайдиган кишиларни икром қилиш”, дедилар».

 

Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамиз тириклик вақтида уларга яхшиликларни қилиб, розиликларини топиб, дуоларини олишга тавфиқ ато этсин. Ўтганларидан кейинги ҳақларини ҳам ихлос билан адо этишга муяссар қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД