Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Август, 2025   |   5 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:45
Пешин
12:29
Аср
17:06
Шом
19:06
Хуфтон
20:23
Bismillah
28 Август, 2025, 5 Рабиъул аввал, 1447

Савол-жавоб: Маҳрнинг ози қанча ёки бир дирҳам неча грамм?

10.07.2018   16900   1 min.
Савол-жавоб: Маҳрнинг ози қанча ёки бир дирҳам неча грамм?

Cавол: Масжидимиз имомининг айтишича, маҳрнинг энг ози ўн дирҳам экан. Унинг пулимиздаги қиймати неча сўм бўлади?

Жавоб: Бизнинг мазҳабимизда маҳрнинг энг оз миқдори ўн дирҳам кумуш деб белгиланган. Кўпининг эса чеки йўқ, аммо ҳадиси шарифларда маҳрнинг ҳам озига қаноат қилган аёллар мақталган.

Бир дирҳам замонавий ўлчовда 3,12 граммдир, уни ўнга кўпайтирсак 31,2 грамм бўлади. Никоҳ шартномаси тузилаётганида 31,2 грамм кумушнинг қиймати сўмда қанча бўлса, ўша маҳрнинг энг кам миқдори бўлади. Бундан маҳрга ана шу миқдордан ортиқ бериб бўлмас экан, деган хулоса чиқмайди. Динимиз жамиятнинг барча қатлами манфаатини тенг ҳимоя қилгани учун уларнинг энг камбағалига ҳам малол келмайдиган миқдорни белгилаган. Кимнинг шароити кўтарса, бундан кўпроғига қодир бўлса, кўпроқ ҳам бераверади.

Фиқҳ
Бошқа мақолалар

Агар хоҳламасанг, қайтиб кетади

25.08.2025   2685   1 min.
Агар хоҳламасанг, қайтиб кетади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, бешинчиси этиб Расулуллоҳни ҳам чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бир кишини ҳам олиб келдилар. Унинг эшиги олдига яқинлашганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уй эгасига: «Бу киши менга эргашиб келди. Агар хоҳласанг, бунга изн бер, кирсин. Агар хоҳламасанг, қайтиб кетади», деганларида, уй эгаси: «Ё Расулуллоҳ, унинг киришига изн бераман», деб айтди» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан