Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Апрел, 2026   |   23 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:26
Қуёш
05:49
Пешин
12:29
Аср
17:04
Шом
19:04
Хуфтон
20:20
Bismillah
12 Апрел, 2026, 23 Шаввол, 1447

Ақл салтанати

27.06.2018   7082   2 min.
Ақл салтанати

Оқил шоҳ улус аҳволидан огоҳ бўлиб, халқ­нинг нима иш қилаётганини, таълим-тарбияси, яшаш шароити, оч-тўқлиги, ҳамма-ҳаммасини билиб туради. Юрти учун хизмат қилганларни муко­фотлаб, ўзига яқин олади. Салтанати ва халқига хиёнат қилганларни жиноятига яраша жазо­лайди. Шу билан бирга, раҳм-шафқат эшиги ҳам доимо очиқ туради. Қароқчи, ўғрилар­га раҳм қил­майди. Салтанати бузилиб, вайрон бўлмаслиги учун доимо сергак ва ҳушёр бўла­ди. Ҳар тонг давлати­нинг тинчлиги-фаровонлиги ва халқининг бах­тини сўраб дуо қилади.

Подшоҳ салтанатини вайрон қилмоқчи бўл­ган хоин, қароқчи, ўғрилар қилаётган гуноҳлари­нинг ёмонлиги, ҳар қанча яширинча иш қилма­синлар, айблари очилиб, оқибатда бир кун одил подшоҳдан жазо олишларини англаб, жазоланаётган ҳолларини кўз олдига келтириб юрадилар. Оқибати нима билан тугашини билсалар-да, қўлга тушсам бир гап бўлар тарзида нафс сўзига кириб, исёнларини орттириб бораверади. Уларнинг жиноятини зимдан кузатиб юрган подшоҳ вақти-соати келганида уларни қўлга олиб, жал­лодга топширади. Дор тагидаги осий эса бўй­ни­даги арқонни ва жаллоднинг қилич яланғоч­лаб турганини кўриб, қўрқувдан титраб, тавба қи­либ кечирим сўрайди. Аммо ҳукм ўқилган, чек­кан пушаймони ва қилинган тавба фойда бермайди.

Эй азиз фарзанд! Одамнинг жисми ҳам дав­лат кабидир. Ақл салтанат подшоҳидир. У жисм салтанатини адолатли бошқарса, олий мукофот олади. Ақл салтанати жисм давлатини гиёҳ­ванд­лик, майхўрлик, фаҳш ва гуноҳлардан қай­тар­маса, жисм салтанати гуноҳларга учраб, тезда қулайди. Жисм маънавий ва руҳий таназзулга юз тутади. Инсонни одамийлик, мўминлик фаз­лидан фосиқлик ва мунофиқлик ботқоғига боти­ради. Вайрона ва хароба юртдан одамлар қоч­га­ни каби, жаҳолат ботқоғига ботган кишидан имон, юзидан нур, қалбидан раҳм-шафқат ва илм қочади. Бундай инсонлар одамийлик фазли­дан бе­баҳра бўлади. Шу боис ақл салтанатини кўп китоб ўқиб, тажриба ва илмий изланиш би­лан тўйдирмоқ зарур.

Шермурод Тоғайнинг “Қасамини бузган қиз” китобидан

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухоро имомлари учун қироат бўйича амалий машғулот ўтказилди

12.04.2026   3229   1 min.
Бухоро имомлари учун қироат бўйича амалий машғулот ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид дарслари йўлга қўйилган.


Шу муносабат билан шу йил 6 мартдан бошлаб Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятида тажвид дарсларининг навбатдаги амалий машғулотлари бошланди.
 

Хусусан, шу йил 10 апрель куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида ҳудуддаги имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид ва қироат илмига бағишланган маъруза ташкил этилди.


Мазкур тадбирда "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими бошлиғи Шайх Али Файзуллоҳ Махдум иштирок этиб, "Бухоро ва Самарқанд уламоларининг тажвид ва қироат илмига қўшган ҳиссаси" мавзусида мазмунли маъруза қилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бухоро имомлари учун қироат бўйича амалий машғулот ўтказилди Бухоро имомлари учун қироат бўйича амалий машғулот ўтказилди Бухоро имомлари учун қироат бўйича амалий машғулот ўтказилди Бухоро имомлари учун қироат бўйича амалий машғулот ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари