Барчамизга маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз (ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса) бордир. Бу эъжоз шундан иборатки, ушбу сура Қуръоннинг жузъларига, сураларнинг ададига ишора қилади.
Қадр сурасидаги ҳарфларнинг сони 114 та бўлиб, Қуръони Кримдаги суралар сони ҳам 114 тадир. Қадр сурасидаги калималарнинг сони 30 та бўлиб, Қуръоннинг жузълари 30 тадир.
Қуйидаги жадвалда суранинг калималарини алоҳида-алоҳида қилиб тартиб билан териб чиқсак, уларнинг сони 30 та эканини кўрамиз.

Қуйидаги расмда эса ушбу айтилганлар ўз аксини топган бўлиб, калималарнинг рақами ҳар бир калима остига ёзилган бўлиб, 30 та калима борлиги, ҳарфларнинг рақами ҳар бир ҳарфнинг устига ёзилган бўлиб, 114 та ҳарф борлиги акс этган.

Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни ихлос билан ўқиб, ҳукмларига амал қилиб, ҳикматларини англаб, қалбларимиз покланиб, дунё ва охиратда нажот топувчилардан бўлишимизни насиб этсин!
Нозимжон Иминжонов тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай хамр ҳаромдир", деганлар.
Бу ҳадис билан ҳам гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.
Шунга кўра маст қилувчи ичимликларнинг ҳукми, зарарлари, оқибатлари ҳақидаги барча оят ва ҳадислар ҳам гиёҳванд моддаларга тегишлидир.
Гиёҳвандлик охири ўлимга олиб келади. Бу нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Бу эса гуноҳи кабирадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади".