Ушбу кўрсатувда:
04:34 - Таматтуъ ҳажи тўғрисида тўлиқ маълумот берсангиз.
06:30 - Офтобда эҳромни бошга ташлаб олса бўладими?
14:00 - Ҳажга борувчи кишининг қарзлари бор бўлса, қарз сўралишига қарамасдан, қарзнинг қайтариш муддати келганда кетаверса ибодати тўкис адо этилган бўладими?
15:55 - Ҳажни ният қилиб, аммо ҳаста кишига маблағини берса, ҳажга борган ҳисобланадими?
19:55 - Ҳаж қилишни чиндан хоҳлаган лекин камбағаллиги туфайли ҳаж қилолмайдиганлар учун бирор бир саҳиҳ ҳадис борми?
25:05 - Эҳромдаги одам бошига яра чиққан бўлса, агар сочини олдирса жароҳатдан суви чиқиб кетса бошни атрофидан қайчи билан озгина кесиб қўйса бўладими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий унвонлар, орденлар ва медаллар билан мукофотландилар.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Камилов Музаффар Муратович "Дўстлик" ордени билан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Абдухаликов Фирдавс Фридунович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, мазкур академиянинг "Араб тили ва адабиёти ал-Азҳар" кафедраси профессори Исломов Зоҳиджон Маҳмудович «Имом Бухорий» ордени билан ва академия ҳузуридаги "Зиё" медиа маркази директори Мухтаров Абдухамид Абдуахатович "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси доимий ҳамкор ташкилотларимиз раҳбарлари ва устозларни мазкур юксак мукофотлар билан муборакбод этиб, Аллоҳ таолодан мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва муборак динимиз ривожи йўлидаги фаолиятларида янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати