Рамазон истиғфор ойидир. Яъни, бу ойда фаришталар рўзадорлар учун Аллоҳдан мағфират талаб қилишади. Имом Аҳмад “Муснад” китобида келтиришича, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Рамазон ойида Менинг умматим бошқа ҳеч қайси умматларга берилмаган бешта хислат билан неъматланди: биринчиси, Рўзадорнинг оғзидан келаётган ҳид Аллоҳ таоло учун мушк-анбардан ҳам ёқимлироқдир. Иккинчиси, улар то оғизларини очгунларича фаришталар уларнинг гуноҳларини кечиришини Аллоҳдан сўраб туришади. Учинчиси, Рамазон ойи кирганида дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. (Тўртинчиси,) Аллоҳ таоло ҳар куни жаннатни зийнатлайди. Сўнгра: “Эй жаннат, сенга Менинг рўзамни тутиб қийналган солиҳ бандаларим кириб роҳатланишлари учун зийнатлан ва безакларингни чиройли қил!” деб буюради. (Бешинчиси, Рамазон ойининг) охирги кечасида у(рўзадор)ларнинг гуноҳлари кечирилади. (Саҳобалар): “Ё Расулуллоҳ, у Қадр кечасими?” деб сўрашганида, у зот (алайҳиссалом): “Йўқ, лекин ишчи қилаётган иши битганида унга ҳақини берилади”, деб марҳамат қилдилар”. Яъни, у кеча Қадр кечаси эмас, аммо худди бировга бир иш буюрилганида у ўша ишни битиргач, ҳақини ўталгани каби, Рамазон ойи тугаши билан Аллоҳ таоло рўзадор бандаларига ҳақларини беради – уларнинг гуноҳларини кечиради.
“Раҳмат ойи рамазон” китобидан
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни XIV «Глобал Waqf» халқаро анжуманида иштирок этиш мақсадида Малайзиянинг диний, илмий ва вақф соҳаси вакилларидан иборат нуфузли делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Делегация таркибидан International Waqf Action Council (iWAQF) президенти Датук Др. Моҳд Ghazali Мд Ноор, Малайзия халқаро ислом университети профессори Проф. Тў Пуан Др. Нор Асиаҳ бинти Моҳамад, Сабаҳ штати муфтийси Датук Устаз Ҳажи Бунгсу Азиз бин Ҳажи Жаафар каби таниқли мутахассислар ўрин олган.
Шунингдек, анжуман Ташкилий қўмитаси аъзолари Нур Ҳанани Муҳаммад Насир, Ража Заҳара бинти Сулаиман, Ҳаидатул Асиа бинти Ҳусим, Моҳд Язиз Моҳд Иса ҳамда Hendry Сямсул Баҳри ҳам делегация таркибида ташриф буюрди.
Хорижий делегация аъзолари «Вақф» хайрия жамоат фонди масъул ходимлари томонидан кутиб олди.
Ташриф доирасида меҳмонлар билан учрашувлар ўтказилиб, 18 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган XIV «Global Waqf» халқаро анжуманининг ташкилий масалалари, асосий йўналишлари ҳамда халқаро вақф соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур халқаро анжуман вақф соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, турли мамлакатларнинг хайрия ва вақф ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
"ВАҚФ" ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ижтимоий тармоқлари