Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2025   |   20 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:03
Қуёш
05:31
Пешин
12:33
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:49
Bismillah
14 Август, 2025, 20 Сафар, 1447

Уринотерапия ёхуд пешоб билан даволашнинг ҳукми қандай?

09.04.2018   14817   1 min.
Уринотерапия ёхуд пешоб билан даволашнинг ҳукми қандай?

Айрим ижтимоий йўналишдаги босма оммавий ахборот воситаларида берилган уринотерапияга бағишланган мақолаларда пешобнинг кўп касалликларга даво экани ҳақида ёзилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Сўраган эдингиз” номли китобларида ушбу масала юзасидан юборилган саволга қуйидагича жавоб берилган: 

“Аллоҳ таоло Ўзи ҳаром қилган нарсаларни бандаларига шифо қилмаган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сийдикдан сақланинглар, чунки у қабр азобига сабабчи бўлади”, деганлар. 

Ўзини кўрсатиш билан фахрланадиган, табибликни даъво қиладиган айримларнинг уринотерапия орқали даволайман, деб жар солиши яхши эмас. Ҳолбуки, инсон табиатига мутлақо зид, ҳаром нарсада қандай даво ёки шифо бўлиши мумкин? 

Шамсиддин ибн Жавзиянинг “Тиббун набавий” номли асари Ислом оламида жуда машҳур. Шу асарнинг бирон жойида пешоб билан даволаш ҳақида гап йўқ. Ёки Ибн Сино бобомизнинг “Тиб қонунлари” номли асари ҳам бундай “шифо”лардан буткул йироқ. Шунча покиза неъматлар, қанчадан-қанча соф доривор гиёҳлар турганида пешоб билан даволаш деган сўзнинг ўзи уят. Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йўлдан адаштирмасин”.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Фиқҳ
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фуқаролар мурожаати тингланиб, аксарияти ҳал этилмоқда

13.08.2025   7109   1 min.
Фуқаролар мурожаати тингланиб, аксарияти ҳал этилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.
 

Бугун, 13 август куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган диний таълим, ҳаж-умра, масжидлар ҳолати, оилавий муаммо ва моддий ёрдам олиш сингари масалалар кўриб чиқилди.


Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.


Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Фуқаролар мурожаати тингланиб, аксарияти ҳал этилмоқда Фуқаролар мурожаати тингланиб, аксарияти ҳал этилмоқда Фуқаролар мурожаати тингланиб, аксарияти ҳал этилмоқда Фуқаролар мурожаати тингланиб, аксарияти ҳал этилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари