Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:19
Қуёш
07:44
Пешин
12:25
Аср
15:15
Шом
17:00
Хуфтон
18:19
Bismillah
19 Декабр, 2025, ,

Нақадар бахтлисиз-а, эй, Абдураҳмон ибн Авф?!

28.03.2018   9813   1 min.
Нақадар бахтлисиз-а, эй, Абдураҳмон ибн Авф?!

Табук ғазоти куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олишга чиқдилар. Расулимиз таҳорат олаётган пайтларида намоз вақти кириб қолди. Шунда, саҳобийлар намозга қоим бўлдилар, уларга Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу имомликка ўтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиб бўлиб, келиб қарасалар намоз бошланган, шунда жамоатга қўшилиб бир ракаатга улгурдилар ва қолганини ўзлари ўқиб олдилар. Ўқиб бўлгач: набий вафот этмасдан туриб, солиҳ умматларидан бирининг ортида намоз ўқиди, дедилар.

Эй, Абдураҳмон ибн Авф нақадар бахтли саҳобасиз-а?! Сиз, нафақат,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан намоз ўқидингиз балки Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам сизнинг ортингиздан намоз ўқидилар ва сизни солиҳ умматим деб атадилар.

Аллоҳ  таоло Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!

 

“Сифатус Софва” китобидан

Яҳё АБДУРАҲМАНОВ

таржимаси

ЎМИ Матбуот хизмати

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада ҳақдор оилаларга хайриялар етказилди

18.12.2025   4336   1 min.
Фарғонада ҳақдор оилаларга хайриялар етказилди

Фарғона вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан икки юзга яқин эҳтиёжманд оилалар учун хайрия тадбирлари ташкил этилди. Бу жараёнда кам таъминланган оилаларга кўмир, иссиқ кийим-кечак, пойабзал, электр иситгичлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор учун маиший техникалар тақдим этилди. Шунингдек, ҳомийларимиз томонидан боқувчиси йўқ оилаларда вояга етаётган болажонларга тўкин дастурхон ёзилиб, кабобхўрлик ташкил этилди.

 

Қиш мавсумида янги полиз маҳсулотлари ва сархил мевалар, иссиқ кийимлар, айниқса совуқ кунларда асқатадиган кўмир билан эҳтиёжманд оилаларга илиқлик улашган, уларни хурсанд қилган барча ҳомийлардан, саховатпеша фуқароларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

 

Хайрия тадбирларининг юқори ташкилотчилик ва меҳр-мурувват билан ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшган барча иштирокчилар, кўнгиллиларни Ўзи улкан ажр-савоблар билан мукофотласин! 

Vaqf.uz

 

Фарғонада ҳақдор оилаларга хайриялар етказилди
Ўзбекистон янгиликлари