Бир куни халифа Умар йўлда бораётиб, бир тўп болалар ўйнаб турганини кўрибди. Халифани кўриб, болалар ҳар томонга қочиб кетибдилар. Фақат бир бола қочмай тураверибди.
– Нимага сен қочиб кетмадинг? – деб сўрабди халифа ундан.
Болакай жавоб берибди:
– Эй, мўминлар амири, нима учун қочаман? Ахир сиз золим эмассиз, мен ўғри эмасман-ку. Айби йўқ одам қочиб нима қилади.
Халифа Умар боланинг зийраклигига қойил қолибди ва уни ўз тарбиятига олибди. Бу бола кейинчалик машҳур лашкарбоши бўлиб етишган Абдуллоҳ ибн Зубайр экан.
Ҳаким Абдулмажид Маждуд бинни Одам Саноийнинг
“Ҳадойиқ ул-ҳақойиқ” асаридан
ЎМИ Матбуот хизмати
Аллоҳ таоло ушбу эзгу ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонларнинг эҳсонларини даргоҳида қабул қилсин, мол-у жонларига барака, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик ато этсин. Юртимизда бундай хайрли амаллар бардавом бўлиб, етим болаларнинг юзидаги қувонч ва табассум ҳеч қачон аримасин.
Vaqf.uz сайти орқали ўзингиз хоҳлаган йўналишга эҳсон қилишингиз мумкин!