Таиландлик ҳунармандлар мусулмон сайёҳларни жалб этиш мақсадида ёғочдан Қуръони каримнинг улкан нусхасини ясадилар. Унинг бўйи 3,4 метр, эни 5,3 метр.
Қуръон нусхасини кўриш учун Бруней, Малайзия, Индонезия ва Сингапурдан сайёҳлар ташриф буюрмоқда, деб ёзади IslamNews Бангкок Пост нашрига таяниб.
Эндиликда таиландлик ҳунармандлар Қуръони карим нусхасини ҳимоялаш учун айвон қуриш ҳаракатида.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига янги қабул қилинган 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла ҳамроҳлигида идора фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Танишув давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи, тузилмаси, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим ва маърифат йўналишидаги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.
Талабалар идора фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусидаги таълим ва касбий фаолиятлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати