Фото: Илҳом Маърупов
Исмлари Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманноф Уммавий Қурашийдир.
Усмон ибн Аффон фил воқеасидан ёки Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилганларидан олти йил ўтиб таваллуд топганлар. Халифалик даврлари ўн бир йил, ўн бир ой, ўн тўрт кун давом этган (644-656 й.й).
Расулуллоҳнинг икки қизларига – олдин Руқияга, у дунёдан ўтгач, Умму Гулсумга (розияллоҳу анҳумо) уйланганлари учун “Зиннурайн”, яъни “Икки нур эгаси” номини оладилар. У киши ўрта бўйли, кўркам, чиройли юзли, нозик жуссали, юзи қизил ва соқоли қалин киши бўлган. 35/656 йилда вафот этадилар. “Бақи” қабристонига дафн этилганлар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қашқадарё вилоятида масжид ва муқаддас қадамжоларни обод этиш ҳамда янги маърифат масканларини барпо этиш бўйича хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ана шундай бунёдкорлик лойиҳаларидан бири сифатида Қарши шаҳридаги тарихий «Хонақоҳ» жоме масжидини янги биносини қуришга киришилди. Жорий йилнинг 3 август куни ушбу қурилиш ишларига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ҳамда маҳаллий нуронийлар иштирок этиб, янги бинонинг биринчи ғиштини қўйдилар.
Маросим якунида йиғилганлар юрт тинчлиги, эл фаровонлиги ва масжид қурилиши хайрли якунланишини тилаб дуо қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати