Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2026   |   11 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:24
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:22
Хуфтон
20:43
Bismillah
29 Апрел, 2026, 11 Зулқаъда, 1447

Ҳавас қилинган мартаба

04.03.2018   6231   2 min.
Ҳавас қилинган мартаба

Муҳаммад Шофеъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи «Аллоҳ таоло мени мағфират қилди, фазлига олиб, улкан марҳамат кўрсатди, лекин менга уйимнинг рўпарасидаги темирчига берилган мақом насиб бўлмади», деди. Киши уйқудан уйғонди, дилида темирчининг кимлиги ва қандай қилиб Абдуллоҳ ибн Муборакка берилмаган нарса унга берилганлигини ўйлаб қолди ва Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг маҳалласига борди. Суриштириб кўрса, ҳақиқатда у кишининг уйининг рўпарасида бир темирчи бўлиб, у ҳам вафот топган экан. Бориб, темирчининг хотинидан: «Эрингиз нима қилар эди?» деб сўради ва тушида кўрганларини айтиб берди. Аёл: «Эрим темирчи эди, кун бўйи ишлар, кечаси эса ухларди. Кечаси Абдуллоҳ ибн Муборакнинг таҳажжуд ўқишига  ҳаваси келиб, ҳасрат қилиб, «Биз ҳам кенгчиликда бўлганимизда, мен ҳам туни билан таҳажжуд ўқир эдим», дер эди. Иккинчиси – у ишлаётганида қулоғига азон товуши кирса, мабодо болғасини тепага кўтарган бўлса, шуни уриб қўяйин, демасди. Ўша заҳоти болғасини пастга туширар ва «Азонни эшитганимдан кейин менга болғани ушлаб туриш ярашмайди», дер эди ва масжидга қараб кетар эди», деди. Туш кўрган киши: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам мартабасининг юқори бўлишига шу нарса сабаб бўлган экан», деди. Эътибор беринг, темирчи ҳам ҳалол ризқ талабида эди. Азон эшитилиб, биринчи даражадаги фарз билан иккинчи даражадаги фарз тўқнаш келган эди, биринчи даражадагисини устун қўйди ва Аллоҳ буюк муҳаддисларга бермаган мақомга эришди.

Манба: https://t.me/hikmatlar

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди

29.04.2026   1500   1 min.
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди

Тошкент ислом институтининг битирувчи босқич талабалари учун пойтахтимиздаги муҳташам Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига маърифий саёҳат ташкил этилди.


Талабалар марказнинг бой кутубхонаси, Қуръон зали ва бошқа бўлимларида бўлиб, асрлар оша сақланиб келаётган ноёб қўлёзмалар ҳамда нодир тарихий манбаларни ўз кўзлари билан кўрди. Устозлар А.Ғиёсов, М.Яшнаров ва мутахассис З.Юнусов ҳамроҳлигида ўтган саёҳат давомида ҳар бир экспонатнинг илмий ва маънавий аҳамияти ҳақида қимматли маълумотлар берилди.


Бундай маърифий саёҳатлар бўлажак мутахассисларнинг билим доирасини кенгайтириш билан бирга, уларнинг қалбида миллий ва диний қадриятларимизга бўлган чексиз фахр туйғусини уйғотишга хизмат қилади. 

Тошкент ислом институти
Матбуот хизмати

Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Ўзбекистон янгиликлари