Аввали катта шоду ҳуррамлик билан бошланган Намангандаги қорилар мусобақаси якуни ҳам ўзига хос байрам кайфияти, кутилмаган туҳфалар ва воқеаларга бой бўлди. Айниқса, юз ёшга қараб кетаётган, дин хизматига умрини бахшида этган қори дадалар мусобақада ғолиб бўлган қори йигитларга совғаларни топшириши мусобақа файзини янада кўтариб юборди.
Шу ўринда қори дадаларга шогирд бўлган қори йигитлар қалбидан бир оташқалб шоирнинг қуйидаги сатрлари ўтган бўлса, ажаб эмас...
Исломда оқарган сочларга боқиб,
Бир мўмин умрини кўряпмиз устоз.
Гоҳо шиддат ила, гоҳо қоқилиб,
Биз ҳам ортингиздан бораяпмиз устоз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бир беморни кўргани келсалар, у тузалиб кетган экан. Шунда ўша кишига: "Аллоҳ сени ёд этибди, сен ҳам у зотни ёд этгин. Аллоҳ сени дарддан фориғ қилибди, у Зотга шукр қилгин. Билиб қўй, дарду балолар Маликул-Карим Аллоҳнинг савалайдиган қамчисидир. Бемор одам касалдан кейин ё чопқир отдек, ё кўп қоқиладиган асов эшакдек бўлади".