Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудидаги Қуръон мусобақасининг эркаклар ўртасида ўтган саралаш босқичи натижалари билан танишинг.
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1-ўрин Олимжонов Беҳзодбек
2-ўрин Собиржонов Абдулборий
3-ўрин Ғаниев Муродилжон
26-40 ёш
1-ўрин Ваҳобов Лазизбек
2-ўрин Дарвешов Ҳаётилло
3-ўрин Абдувалиев Ойбек
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1-ўрин Абдуллаев Олимжон
2-ўрин Ботиров Бегали
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Савол: Умрага борган киши, етти марта тавофни қилиб бўлгач, толиқиб қолиб, Сафо ва Марва орасида саъйни қилмай, меҳмонхонага кетиб қолса, нима қилиши лозим бўлади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу одам меҳмонхонада бироз ором олгач, ҳарамга қайтиб, саъйни қилиши вожиб бўлади. Чунки Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш умранинг вожибларидан саналади. Шунинг учун умра қилаётган одам тавофдан кейин саъйни тугатмагунча эҳромдан чиқа олмайди. Агар саъйдан олдин сочини олдириб, эҳромдан чиққан бўлса, ўз вақтидан олдин эҳромдан чиққани учун, зиммасига бир жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Шу билан бирга саъйни қилиши ҳам лозим бўлади. Агар кекса ёки беморлиги туфайли ўзи юришга қийналса, аравада саъй қилса ҳам жоиз бўлаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.