Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Декабр, 2025   |   5 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:03
Хуфтон
18:22
Bismillah
25 Декабр, 2025, 5 Ражаб, 1447

Хурмонинг фойдаси

06.01.2018   20234   2 min.
Хурмонинг фойдаси

Қуръони каримда хурмо меваси жаннат неъматлари қаторида зикр этилган. «Мевалар, хурмо ва анорлар бордир» (Раҳмон, 68).

Хурмо меваси ширин таъми ва ўзига хос озиқлик хусусиятлари боис доим суйиб ейилган. Мутахассисларнинг фикрича, бир дона хурмо ва бир пиёла сут инсоннинг озиқ моддаларга бўлган бир кунлик эҳтиёжини қондирар экан.

Хурмода инсон саломатлиги учун зарур ўндан ортиқ модда борлиги аниқланган. Улардан бири ҳазми енгил ва тез сингийдиган шакар – фруктоза танамизга қувват манбаидир. У шакар, глюкоза каби қонда қанд микдорини кўпайтириб юбормайди. Хурмода, шунингдек, А, Б1, Б2, Б3 ва Б6 дармондорилар, натрий, магний, темир, сера, калий, фосфор каби минераллар, ёғ ва оқсиллар кўп.

Хурмонинг икки фоиздан кўп қисмини оқсил ташкил этади. Оқсил тананинг касалликларга қарши иммунитетини мустаҳкамлайди. А дармондориси кўз мушаклари, иммун тизими, суяк, тўқима ва тишлар учун керакли, Б1 асаб тизими ишини яхшилайди, Б2 эса оқсил, углевод ва ёғларни парчалаш, ҳужайралар янгиланишида хизмат қилади.

Шифокорлар ҳомилали, ёш болали аёлларга фруктозаси кўп озиқлар ейишни тавсия этади. Чунки фруктоза ҳолдан тойган танага куч бағишлайди, сутни кўпайтиради. Бу вақтда онанинг калийга эҳтиёжи кескин ортади. Хурмода калий кўп. Калий аёл танасида сув мувозанатини сақлаб туради. Калий мияга кислород етказишга ёрдамлашади. Калий буйракларни чиқитлар ва заҳарли моддалардан тозалашда, қон босимини меъёрида сақлаб туришда жуда фойдалидир.

Хурмо ёйиш камқонликнинг олдини олади. Суяклар соғлом шаклланишида хурмодаги калций ва фосфат катта фойда беради. Мунтазам хурмо еб туриш суяклар заифлашуви, мўртлашувидан ҳимоя килади.

Асабийлик ва руҳий зўриқиш (стресс) ҳолларида хурмо самарали таъсир қилиши исботланган. Чунки хурмода Б6 дармондориси кўп.

 

Мўминжон САЙДАЛИЕВ тайёрлади.

Табобат
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда

23.12.2025   9158   1 min.
“Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда

Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда вилоятда фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, фаол имом-хатиблар ҳамда отинойилар иштирок этди.

Тақдимот Қуръони карим тиловати билан бошланди. Сўзга чиққанлар китобнинг мазмун-моҳияти, инсон қадрини улуғлашга қўшадиган ҳиссаси, жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётига таъсири ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Тадбир якунида “Инсон қадри” китоби вилоятдаги 288 та масжидга тарқатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати

“Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда “Инсон қадри” китоби тақдимоти Самарқандда
Ўзбекистон янгиликлари