Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июл, 2026   |   13 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:08
Пешин
12:35
Аср
17:35
Шом
19:50
Хуфтон
21:18
Bismillah
27 Июл, 2026, 13 Сафар, 1448

Аллоҳга етишиш йўлларини биласизми?

29.12.2017   12275   1 min.
Аллоҳга етишиш йўлларини биласизми?

Ҳазрат Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Аллоҳнинг йўлида юриш учун шу нарса зарурки, бир қўлда Аллоҳнинг китоби бўлсин ва иккинчи қўлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлсин. Шу иккиси қўлида бўлган банда, албатта, Аллоҳ таолога етишади.

Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аллоҳга етишишнинг йўллари халойиқнинг нафаслари ададичадир“. Бироқ, Аллоҳга етишишнинг барча эшиклари ёпилгандир. Фақат бир эшик очиқ ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш эшигидир. Яъни, кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашса, айнан ўша Аллоҳга етишади.

Ҳазрат Мавлоно Шоҳ Фазлурроҳман раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Келинг, биз сизга бир ноёб усулни айтиб берайлик. У шуки, биз нима иш қилсак ҳам, унда суннатга диққат қилайлик. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари деб билиб, қачонки, таом есак, у ҳолда чўккалаб ўтириб ёки бир оёқни кўтариб (тиззани букиб) ейлик. Худди шундоқ ухлаш учун ётсак, ўнг ёнгбош тарафга қараб ётайлик, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Айни шундай ҳар ишни қалбда бу Аллоҳнинг Ҳабибининг суннати деб ҳозир қилиб қилайлик. Бир неча кун шундай қилиб олсин, шунда у комил валий бўлиб кетишига, мен масъулман. “Бас, менга эргашинг”нинг маъноси айнан шудир.

 

Манбалар асосида

“Ҳазрати Али” жоме масжиди имом ноиби

 Абдулқаййум КОМИЛ

 тайёрлади.

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

23.07.2026   17239   1 min.
Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан диний соҳа ходимлари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларига старт берилди.


Мусобақалар Президентимиз томонидан илгари сурилган «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва янги келажакни бирга қурамиз!» бош ғояси остида ташкил этилмоқда. Ушбу ташаббус соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган.


Спорт тадбирлари дастуридан футболволейболстол теннисишахмат ва шашка каби спорт турлари ўрин олган.


Илк саралаш баҳслари 23 июль куни туман (шаҳар) босқичлари билан бошланди. Унда вилоятдаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар ва вакиллик ходимлари фаол иштирок этмоқда.


Ҳудудий босқичларда зафар қучган иштирокчилар ва жамоалар Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган вилоят финал босқичида ғолиблик учун куч синашади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари