Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таолонинг қабул этишига ишонган ҳолда дуо қилинглар. Чунки У ғафлатдаги қалб дуосини қабул этмайди”
(Термизий, Ҳоким ривояти).
“Ё Аллоҳ, Сендан фойдасиз илм, қабулсиз амал ва ижобатсиз дуодан паноҳ тилайман”
(Имом Аҳмад, Байҳақий ривояти).
“Ё Аллоҳ, жисмимни қандай чиройли яратган бўлсанг, хулқимни ҳам шундай чиройли қилгин”
(Имом Аҳмад ривояти)
“Ё Аллоҳ, Сендан қашшоқликдан, етишмовчиликдан, хорликдан, бировга зулм қилишдан ёки зулм қилинишдан паноҳ тилайман”
(Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривояти).
“Ё Аллоҳ, Сендан ғам-ташвишдан, хафаликдан, ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарздорликдан ва хорликдан паноҳ тилайман”
(Бухорий, Муслим, Насаий ривояти).
“Ё Аллоҳ, мени илм билан бойит, ҳилм билан безат, тақво билан мукаррам эт, хотиржамлик билан гўзал қил!”
(Ибн Нажжор ривояти).
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллик байрами муносабати билан тизимдаги диний соҳа ходимлари ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида жорий йилнинг 24 август куни “Футбол” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов сўзга чиқиб, юртимиз истиқлол айёми муносабати билан ўтказилаётган беллашувнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади ва иштирокчиларга омад ҳамда зафарлар тилади.
Беллашув диний соҳа ходимларининг ақлий ва жисмоний фаоллигини ошириш, жамоавий ҳамфикрликни қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти тавсияси асосида ташкил этилди.
Вилоят шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган жамоалар ўртасидаги мусобақа қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.
Мусобақа якунида Андижон шаҳар жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, ғолиблар ва турли йўналишларда ўз маҳоратларини намоён этган иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вакиллик матбуот хизмати