Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
Ким жума куни бомдод намозидан олдин: “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ”, деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборади, дедилар.
Бугун 17 июнь 2026 йил Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 2025-2026- ўқув йили битирувчи курс талабалари учун якуний аттестация имтиҳонлари Умумтаълим фанлари: Ўзбекистон тарихи, Миллий ғоя ҳамда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанлари бўйича бошланди.
Мазкур имтиҳонларда Якуний аттестация комиссияси раиси, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби, Уламолар кенгаши аъзоси Раҳматилло домла Усмонов иштирок этиб, битирувчи талабаларга муваффақият тиладилар ҳамда уларнинг келгусидаги илмий-маърифий фаолиятига оид тавсия ва насиҳатлар бердилар.
Якуний аттестация имтиҳонлари белгиланган тартиб ва мезонлар асосида давом этмоқда.