Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари
#21apr #uzbekiston24
Аллоҳ таоло айтади: “Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар” (Духон сураси, 29-оят).
Сен Аллоҳга итоат қилган, ибодат қилган жой вафот қилганингда сени йўқотганига қайғуриб йиғлайди ва сен ҳақингда қиёмат куни гувоҳлик беради. Шундай экан, борган ерларингда зикр(ибодат, намозлар)ни кўпайтир.
Шарҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ҳар бир мўмин банданинг осмонда унинг савобли амаллари кўтариладиган эшиги бўлади. У ўлганда, шу эшик ёпилади ва осмон унинг амалларидан маҳрум бўлганидан йиғлайди. Ерда эса унинг намоз ўқиган, зикр қилган жойлари бор, улар ҳам уни йўқотгани учун йиғлайдилар. Кофир одамнинг эса на осмонда ва на ерда бундай шарафли жойи бўлади”, деди.
Қатода розияллоҳу анҳу: “Мўмин ўтганда унинг намоз ўқиган жойлари ва осмонда амаллари кўтарилган маконлар йиғлайди. Кофирда эса бундай фазилат йўқ”, деди.